Трамп Хитой етакчиси билан коронавирус эпидемиясини муҳокама қилди

АҚШ президенти Дональд Трамп ХХР раиси Си Цзиньпин билан телефон орқали мулоқот қилди. Улар коронавирус билан боғлиқ вазиятни муҳокама қилдилар.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 27 мар — Sputnik. АҚШ президенти Дональд Трамп ХХР раиси Си Цзиньпин билан телефон орқали мулоқот қилди. Улар коронавирус билан боғлиқ вазиятни муҳокама қилдилар.

Коронавирусга чалинганлар сони бўйича АҚШ дунёда биринчи ўринга чиқди

“Ҳозиргина ХХР раиси Си Цзиньпин билан жуда яхши суҳбат ўтказдим. Дунё катта қисмини вайрон қилаётган коронавирусни жуда батафсил муҳокама қилдик. Хитой кўп нарсани бошидан ўтказди ва вирус ҳақида аниқ тушунчани ишлаб чиқди. У билан яқин ҳамкорлик қилмоқдамиз. Катта эҳтиром!”, - деб ёзган Трамп ўз Twitter-аккаунтида.

АҚШ коронавирус ҳолатлатлари бўйча АҚШ дунёда биринчи ўринга чиқди. мамлакатда 85,4 мингта коронавирусга чалинган беморлар қайд этилган. Хитойда эса шу кунда – 81,3 мингта бемор қайд этилган. Шундай қилиб АҚШ бир кунда Хитойдан ҳам Италиядан ҳам ўзиб кетди.

Бугунги кунда дунёда коронавирусга чалинганлар сони 538 мингдан, қурбонлар сони 24 мингдан ошиб кетди.