Тошкент коронавирусга қарши курашаётганларни флешмоб билан олқишлади

Тошкент вақти билан 22:00да шаҳар аҳолисининг аксарияти ўз деразаларидан қараб, шифокорлар, президент, Миллий гвардия ва коронавирусга қарши курашда ёрдам бераётган барча одамларни олқишлади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 27 мар - Sputnik. Бугун, 27 март куни Ўзбекистон халқи антиқа флешмоб ўтказди.

Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 88 нафарга етди

Тошкент вақти билан 22:00да шаҳар аҳолисининг аксарияти ўз деразаларидан қараб, шифокорлар, президент, Миллий гвардия ва коронавирусга қарши курашда ёрдам бераётган барча одамларни олқишлади.

Эслатиб ўтамиз, сал олдин ижтимоий тармоқларда "Шифокорларга раҳмат" флешмоби оммалашди.

Бунда интернет фойдаланувчилари коронавирус билан боғлиқ вазият туфайли одамларнинг қанчалик саховатпешалиги ва меҳрибонлиги, айниқса, шундай мураккаб вақтда шифокорлар ҳақиқий қаҳрамонлик намойиш қилиб, ўз ҳаётларини хавф остига қўйиб ўзгаларнинг ҳаётини сақлаб қолиш учун курашаётганликлари эътироф этдилар.

Куни кеча Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев коронавирусга қарши курашаётган тиббиёт ходимларини махсус рағбатлантириш тўғрисидаги қарорни имзолаган эди.