ТОШКЕНТ, 27 мар - Sputnik. Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 5 тага ошиб, 88 нафарни ташкил этмоқда.
Ушбу инфекцияни юқтириб олганларнинг 2 нафари Фарғона вилоятида, яна 2 нафари Хоразмда ва бир нафари Тошкент шаҳрида қайд қилингани тасдиқланди, деб хабар қилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги.
Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 11 март куни янги турдаги коронавирус - COVID-19 тарқалишини пандемия, деб эълон қилган эди. БССТ сўнгги маълумотларига кўра, дунёда вирусни юқтирганлар сони 465 минг нафарга етди, 21 мингдан зиёди вафот этди.