Ўзбекистонда яна беш кишида коронавирус аниқланди

Ушбу инфекция Саудия Арабистонида Умра сафарида бўлиб қайтган фарғоналик беморнинг турмуш ўртоғи, икки нафар фарзанди ва келинида аниқланган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 26 мар — Sputnik. Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони яна бештага ошди. Ҳозирда уларнинг беморларнинг сони 65 кишини ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилмоқда.

ССВ: Коронавирус аниқланганлар орасида мамлакатнинг турли ҳудудидан бўлган фуқаролар бор

Ушбу инфекция Саудия Арабистонида Умра сафарида бўлиб қайтган фарғоналик беморнинг турмуш ўртоғи, икки нафар фарзанди ва келинида аниқланган. Улар айни вақтда Фарғонадаги юқумли касалликлар шифохонасида даволанмоқда. Яна бир бемор Тошкент вилоятидан бўлиб, айни пайтда у Вирусология илмий текшириш институти клиникасида даволанмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ вазирлик Ўзбекистонда коронавирусга чалинган беморлар орасида мамлакатнинг турли ҳудудларидан бўлган фуқаролар борлигини маълум қилган эди.  Шунингдек, беморларнинг 2 нафари Фарғона вилояти юқумли касалликлар шифохонасида даволанмоқда. Улардан бири Саудия Арабистонида Умра сафарида бўлиб қайтгач, унда коронавирус инфекцияси аниқланган. Барча беморлар Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсияларига кўра, белгиланган стандартлар асосида даволанмоқда.