Австрияда Ўзбекистон фуқаросида коронавирус аниқланган

Хориждаги Ўзбекистон фуқаролари орасида янги турдаги коронавирусга чалинган 1 та ҳолат қайд этилган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 26 мар — Sputnik. Австрияда Ўзбекистон фуқаросида коронавирус аниқланган. Бу ҳақда АОКА ҳузуридаги штабда Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Авазбек Хаджиметов маълум қилди.

“Хориждаги фуқароларимиз орасида янги турдаги коронавирусга чалинган 1 та ҳолат қайд этилган бўлиб, ушбу бемор ҳозирда Австрияда карантинга олинган, аҳволи яхши ва касалликнинг енгил формаси ташхиси қўйилган”, - деди у.

Ўзбекистон фуқароси чет элда коронавирусга чалинса ким даволайди?

Хаджиметовнинг таъкидлашича, вазият Ўзбекистон элчихонасининг доимий назоратида.

Унинг билдиришича, 25 март ҳолатига кўра, Қозоғистондан 1 450 дан ортиқ, Қирғизистондан 550 дан ортиқ фуқароларни чегарадан ўтказиш масаласи ҳал қилинган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирус аниқланганлар сони 65 кишини ташкил этмоқда. Барча беморлар Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсияларига кўра, белгиланган стандартлар асосида даволанмоқда.