БМТ коронавирус туфайли барча санкцияларни бекор қилишга чақирди

БМТ бош котиби Антониу Гутерреш G20 давлат етакчиларига мактуб йўллади. Унда Гутерреш барча санкцияларни бекор қилишга чақирди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 25 мар — Sputnik.  БМТ бош котиби Антониу Гутерреш G20 давлат етакчиларига мактуб йўллади.

Ироқ АҚШ устидан БМТга шикоят қилди

Мактубда бош котиб коронавирус тарқалиши фонида озиқ-овқат, тиббий ёрдам ва биринчи навбатда зарур бўлган товарларни етказилишига тўсқинлик қилаётган барча санкцияларни бекор қилишга чақирди.

Бундан ташқари, БМТ бош котиби эпидемияга қарши кураш учун зарур бўладиган товарлар, тиббий асбоб-ускуналар, дори-дармонларни етказиб берилиши таъсир қилувчи трансчегаравий савдо чекловларини олиб ташлаш зарурлигини таъкидлади.

“Бу изоляция эмас, бирдамлик вақти. <...> COVID-19 олдин бўлмаган, гуманитар инқироз даврида “ҳарбий вақт” режаси - жавобини талаб қилади. G20 раҳбарияти коронавируснинг турли таҳдидларини бартараф этиш учун жавоб чоралар тўпламини қабул қилиш имкониятига эга. Бу дунё халқлари, айниқса жуда заифлари билан бирдамликни намойиш этган бўларди”, - деб ёзилган БМТ бош котиби хатида.

Бундан ташқари, Гутерреш коронавирус таъсирига қарши кураш бўйича БССТ шафелида механизм яратиш зарур деб ҳисоблайди. Унинг сўзларига кўра, бу глобал жавобни кучайтиради ва вирус тўхтатиш учун кўпроқ имкониятларни беради.

26 март куни G20 давлат етакчилари онлайн-саммити ўтказилади. COVID-19 пандемияси саммит мавзуси бўлади. Унда Россия президенти Владимир Путин иштирок этади.

БССТ 11 март куни COVID-19 янги турдаги коронавируси тарқалишини пандемия, деб эълон қилганди. Сўнгги маълумотларга кўра, дунё бўйлаб 370 мингдан ортиқ киши бу вирусга чалинди, 16 мингдан ортиқ киши вафот қилди.