ТОШКЕНТ, 17 мар — Sputnik. Ироқ Кербела шаҳрида қурилаётган аэропорт ва ҳарбий иншоотларга АҚШ авиазарбалари юзасидан БМТга иккита шикоят жўнатди. Таъкидланишича, зарба оқибатида 6 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда РИА Новости’га ТИВ вакили Аҳмад ас-Саҳҳаф маълум қилди.
“Ироқ ТИВ АҚШ авиазарбалари муносабати билан иккита шикоят жўнатди: БМТ бош котиби ва Хавфсизлик Кенгашига. Ташқи ишлар вазирлиги ушбу ҳаво ҳужумларини агрессив ҳаракат ва Ироқда Америка қўшинларининг мамлакатда бўлиш шартларини қўпол равишда бузиш деб баҳолади”, - деб таъкидлади Ироқ ТИВ вакили.
Бундан аввал Ироқ Ташқи ишлар вазирлиги АҚШ элчисини чақириб, ҳаво ҳужумлари туфайли ўз норозилигини билдирган эди.
13 март куни Ироқ хавфсизлик хизмати матбуот хизматининг маълум қилишича, АҚШнинг Ироқдаги бир нечта объектларга амалга оширилган зарбалар натижасида олти киши – беш нафар ҳарбий бир фуқаро ҳалок бўлган.
Ироқ қуролли кучлари АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларининг ҳужумини қоралаб, бу ҳамкорлик тамойилига зид эканлигини таъкидлади.