ТОШКЕНТ, 23 мар — Sputnik. Коронавирус туфайли Туркия давлатида мушкул вазиятга тушиб қолган ўзбекистонликларга ёрдам берилади. Бу ҳақида Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциациясининг матбуот котиби маълум қилмоқда.
Таъкидланишича, Туркияда оғир вазиятга тушиб қолган ўзбекистонликларни қўлаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган ушбу лойиҳа орқали Туркияда бўлиб турган фуқароларга моддий ва маънавий кўмак берилади, уларга энг зарур озиқ-овқат маҳсулотлари ва маиший тозалаш воситалари етказиб берилади.
Бунинг учун Туркиядаги ёрдамга муҳтож фуқаролардан исм-шарифи, телефон рақами ва яшаш манзили кўратилган маълумотларни Ўзбекистон Ёшлари умумжаҳон ассоциацияси Туркия вакиллигининг телеграм боти @UzbTrBot ва tr.ozbekogrenciler@gmail.com почта манзили орқали юборишлари сўралмоқда.
Айни дамда Ўзбекистон Ёшлари умумжаҳон ассоциацияси Туркия вакиллиги #бирдамлик ва #ҳамжиҳатлик ижтимоий кўмак лойиҳасини ишга туширган.