Туркияда мушкул вазиятда қолган ўзбекистонликларга ёрдам берилади

Oбуна бўлиш
Туркиядаги ёрдамга муҳтож Ўзбекистон фуқароларига озиқ-овқат ва маиший тозалаш маҳсулотлари етказиб берилади - Ёшлар умумжаҳон ассоциацияси.

ТОШКЕНТ, 23 мар — Sputnik. Коронавирус туфайли Туркия давлатида мушкул вазиятга тушиб қолган ўзбекистонликларга ёрдам берилади. Бу ҳақида Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциациясининг матбуот котиби маълум қилмоқда. 

Таъкидланишича, Туркияда оғир вазиятга тушиб қолган ўзбекистонликларни қўлаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган ушбу лойиҳа орқали Туркияда бўлиб турган фуқароларга моддий ва маънавий кўмак берилади, уларга энг зарур озиқ-овқат маҳсулотлари ва маиший тозалаш воситалари етказиб берилади.

Бунинг учун Туркиядаги ёрдамга муҳтож фуқаролардан исм-шарифи, телефон рақами ва яшаш манзили кўратилган маълумотларни Ўзбекистон Ёшлари умумжаҳон ассоциацияси Туркия вакиллигининг  телеграм боти @UzbTrBot  ва  tr.ozbekogrenciler@gmail.com почта манзили орқали юборишлари сўралмоқда.  

Айни дамда Ўзбекистон Ёшлари умумжаҳон ассоциацияси Туркия вакиллиги #бирдамлик ва #ҳамжиҳатлик ижтимоий кўмак лойиҳасини ишга туширган.

Янгиликлар лентаси
0