ТОШКЕНТ, 23 мар — Sputnik. АҚШ бош котиби Майк Помпео олдиндан эълон қилинмаган ташриф билан Афғонистонга келди, деб хабар қилди РИА Новости Рейтер агентлигига асосан.
Таъкидланишича, Майк Помпео иккинчи муддатга қайта сайланган мамлакат президенти Ашраф Ғани ва сайлов натижаларини тан олмаётган собиқ ижро ҳокимияти раҳбари Абдуллоҳ Абдулоҳ билан учрашув ўтказиши режалаштирилган.
Феврал ойи охирида, Қатарда АҚШ ва Толибон* 18 йилдан ортиқ давом этган уруш бўйича биринчи тинчлик битимини имзоладилар, унда 14 ой ичида чет эл қўшинларининг Афғонистондан олиб чиқилиши ва март ойида маҳбуслар алмашинуви бўйича келишув музокара бошланиши кўзда тутилган.
АҚШ бу мамлакатда қўшинлар сонини 8,6 мингга камайтиришга ваъда берди. Помпеонинг сўзларига кўра, АҚШ Толибон раҳбарияти келишувни бажариш учун барча ишларни қилмоқда.
* Россияда тақиқланган террорчилик ташкилот