ТОШКЕНТ, 22 мар — Sputnik. Қашқардарё вилоятида карантиндан қочмоқчи бўлган фуқаро қўлга олинди.
Миллий гвардия матбуот хизмати хабарига кўра, 20 март куни Москва-Тошкент поезди орқали Ўзбекистонга кириб келган 25 ёшли наманганлик Аббосов М.Р. ўрнатилган тартибда Қашқадарё вилоятида ташкил этилган карантин марказига жойлаштирилган.
Ушбу фуқаро 21 март куни карантин маркази деворидан ошиб ўтиб, қочишга уринган. Бироқ карантин ҳудуди бўйлаб хизмат олиб бораётган Миллий гвардия Қўриқлаш хизмати ходими томонидан қўлга олинган.
Ҳозирда ушбу шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатиш чоралари кўрилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд вилоятида карантинда бўлиб туриб, белгиланган тартиб қоидаларга амал қилмай қочган шахс ушлангани хабар қилинган эди.