“Аламни унутмаймиз”. Европа карантиндан кейин ҳисоб-китобни амалга оширишга тайёрланмоқда

карантин вақтида европаликлар нимани ҳис қилишмоқда ва умумий карантиндан кейин Европа Иттифоқи қандай ўзгаради - РИА Новости ўрганди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 22 мар - Sputnik, Антон Лисицын, Галия Ибрагимова. “ЕИ деб номланган ягона уй" мамлакатлари ёпилмоқда - пандемияга қарши курашда ҳамма ўзи билан ўзи. Глобаллашув энди эсга олинмайди, бошқа бир давр келди - ўзаро келишмовчилик даври. Ва чегараларда яқин вақтларга қадар "умумий қадриятлар" билан фахрланиб юрган ўз тақдирларига ташланган фуқароларнинг навбатлари терилмоқда. Европаликлар нимани ҳис қилишмоқда ва умумий карантиндан кейин Европа Иттифоқи қандай ўзгаради - РИА Новости ўрганди.

Европа Иттифоқи чет элликлар учун киришни тақиқлади

Мигрантлардан кейин вирус

Париж кўчаларида - қўшинлар ва зирҳли машиналар. Франция президенти Эммануэль Макроннинг айтишича, бугун бутун халқ жанг майдонида. Ўз соғлиги учун урушда. "Хўш, вазият мураккаб, ва фақатгина яхши эски миллатчилик бу билан курашишга ёрдам беради. Айтганча, у кескин таҳдид пайдо бўлганида жуда тез қайтиб келди", - дейди француз пойтахтида истиқомат қилувчи Анри Робье парижликларнинг кайфияти ҳақида. – Кўпчиликни ҳукуматлар маҳаллий ва миллий даражада тезкор чоралар кўриш ўрнига ҳанузгача Брюсселга мурожаат қилишаётгани ранжитмоқда".

Робьенинг ўзи "яхши эски миллатчилик"ни намойиш этмоқда, қўшниларини ва ўз сиёсатчиларини ҳаддан ташқари эвропитизм учун танқид қилмоқда. "Италияда расмийлар айнан ташқи ёрдамга таянгани учун шошилмай иш тутишмади. Агар улар ўзлари ҳаракат қилганда эди, эҳтимол улар пандемиянинг бундай тез тарқалишининг олдини олишган бўлар эди. Францияда Президент Макрон европалик бирдамлик учун мурожаатни тўхтатмай давом этмоқда. Аммо бунинг ўрнига у мамлакат ичида фақат қаттиқ қаршилик ва танқидга дуч келмоқда", - дейди РИА Новости суҳбатдоши.

Европа ваҳима - энг хавфли душман эканлигини унутди

Римда яшаган Александр Дунаевнинг фикрича, коронавирус Европада пайдо бўлган зиддиятларни очиб берди ҳолос: "Европа Иттифоқида бирлик ва қадриятлар тўғрисидаги мунозаралар коронавирус билан бошланмади. Европа миграция инқирозига дуч келган бир пайтда, 2015 йилда фаол равишда ўтказилган. Унда ҳам миллий чегаралар ёпилган".

Дунаев вазиятни объектив қийинчиликлар билан изоҳлайди: "Ҳозирги асосий муаммо шунда-ки, коронавирус барча Европа Иттифоқининг барча мамлакатлари соғлиқни сақлаш тизимига катта юкни юкламоқда. Шунинг учун чегараларни ёпиб, мумкин бўлган ҳамма нарсани тўсиб қўйиш керак. Ҳа, бу ҳаракатланиш эркинлиги ҳақидаги Маастрихт битимининг қоидаларига қарамай содир бўлмоқда".

Карантин тадбирларининг маъқуллигини кўпчилик тушунмоқда, аммо "чўкинди қолади". Масалан, сайёҳларни чеклаш туфайли катта йўқотишларга дучор бўлган Венеция ҳукумати иттифоқдош давлатларнинг хатти-ҳаракатларидан ҳайратда. Венеция минтақавий парламенти депутати Стефано Валдегамбери Италия жамиятининг аламини тушунтирмоқда. "Европа Иттифоқи бизга ёрдам бермади. Бизни вирусни ташувчилари сифатида масхара қилишди, гарчи у аллақачон бошқа давлатларга кириб келган бўлса ҳам", - деди у РИА Новостига. - Қўшниларимиз дарҳол сабабсиз бўлса ҳам, чегарада бизнинг товарларимизни тўсиб қўйиш имкониятидан фойдаланишди. Аммо энг шармандалиси, бизнинг шифохоналаримиз ходимлари инфекция хавфига дучор бўлган бир пайтда улар шахсий ҳимоя воситалари - ниқобларни етказиб беришни музлатиб қўйганликлари. Италия билан бирдамликни намойиш этган ягона мамлакат - Хитой".

Италия Хитойдан коронавирусга қарши курашда ёрдам сўради

"Бизнинг иқтисодиётимизга зарар етди. Нима бўлганда ҳам италияликлар тиклана олишади. Аммо биз буни унутмаймиз", - дейди Валдегамбери.

Хитой бизнинг дўстимиз ва биродаримиз

Италиянинг ЕИдаги вакили Маурицио Массари 11 март куни Брюссель "ваъдалар ва маслаҳатларни четлаб ўтиб" "шошилинч ва тезкор, аниқ ва самарали чораларни" ишлаб чиқиши кераклигини айтди.

Массари ўзининг нуқтаи назарини Politico нашридаги мақоласида кенг баён қилди. У ерда у Рим нимани кутаётганини тушунтириб берди: "Керакли тиббий асбоб-ускуналар билан таъминлаш, уларни зарур бўлган мамлакатлар ва минтақалар ўртасида тақсимлаш. Бугун бу Италияга ёрдам беришни англатади, эртага бундай эҳтиёж ҳар қандай жойда пайдо бўлиши мумкин".

"Италия тиббий асбоб-ускуналар ва шахсий ҳимоя воситаларини етказиб бериш учун Европа Иттифоқининг фуқаро мудофааси механизмини фаоллаштиришни сўради. Аммо, афсуски, Евроиттифоқнинг ҳеч бир мамлакати (Евро) комиссиясининг чақириғига жавоб бермади. Фақатгина Хитой иккитомонлама асосда жавоб берди. Бу Европа бирдамлиги учун яхши нарса дегани эмас”.

Массарининг хафа бўлиш учун ўз сабаблари бор эди. Дастлаб Германия тиббий ниқоблар ва бошқа ҳимоя воситаларини экспорт қилишни тақиқлади. Кейин Австрия вирус ташувчисилигини тасдиқлай олмаганлар учун Италия билан чегараларини ёпди.

Шу билан бирга, Хитой Италияга тиббий ускуналардан иборат иккинчи самолётни юборди, биринчиси дори-дармонларга қўшимча равишда шифокорлар гуруҳини етказиб берди. Сербия Президенти Александр Вучич ҳам Пекинга ёрдам сўраб мурожаат қилди. Европа Иттифоқи аъзолигига номзод давлат раҳбари, ғазаб тўла нутқ сўзлади. "Европада бирдамлик йўқ. Буларнинг барчаси китобий эртакка айланди", - деди Вучич.

Европа ҳамжиҳатлиги қоғоздаги эртак экан: Сербия президенти

У раис Си Цзиньпинни дўст ва биродар деб атади ва Европа бюрократиясини танқид қилди. "Биз Европа хукумати фармонига асосан ЕИ мамлакатларидан товарлар, тиббий асбоб-ускуналар ва дори-дармонларни олиб кира олмаяпмиз. Бу фармойиш бизни Хитой билан савдо қилмасликка огоҳлантирган одамлар томонидан берилган", - дея эслайди Сербия президенти.

Макрон энди тушунтираётганидек, бирлашиш бир оз вақт давомида ажралишни англатади. "Эрталаб биз, Европаликлар каби, қўшма қарор қабул қилдик. Эртага тушдан Европа Иттифоқи ва Шенген ҳудуди чегаралари ёпилади. Европа ичи ва ташқарисидаги барча қатновлар кейинги ўттиз кунга тўхтатилади", - деди Франция президенти ва қўшиб қўйди: "Биз ҳаммамиз соғлиқ учун жангдамиз".

Асосларга қайтиш

Италия бошидан кечираётган шок сиёсий оқибатларсиз ўтмайди, деди россиялик сиёсатшунос Александр Носович. "Италияликлар тўлиқ карантиндан чиқиб кетишганида, бу муаммони сарҳисоби бошланади. Биринчи айбдор чап қанот европоптимистлар томонидан ташкил топган ҳозирги Италия ҳукумати бўлади. Эҳтимол улар сайловда ютқазишади. Маттео Сальвини қайтади, у евросептик. Италияликлар "умумевропаликлар"га ўзларининг мамлакатлари қийин аҳволда бўлганларида иттифоқчиларига нисбатан бўлган муносабатларини эслашади. Масалан, Франция ва Германиядан ниқобларни етказиб беришни тақиқлаш. Бундай иш эсдан чиқмайди, - дейди у РИА Новости билан суҳбатда. - Бундай "бирдамлик"дан кейин Рим ЕИнинг умумий бюджетига пул тўлаши керакми деган савол туғилади. Тўлашдан бош тортиш Европа Иттифоқидан чиқишнинг бошланиши бўлади", - деб башорат қилади Носович.

Вирусдан энг кўп жабр кўрган мамлакатларга оқибатларни бартараф этиш учун маблағлар керак бўлади. "Бунга қадар ҳам маблағлар етмаган. Яқинда Европа Иттифоқининг етти йиллик бюджети кўриб чиқилди, харажатларни қандай тақсимлаш тўғрисида кўплаб мунозаралар бўлди, - деб эслайди РИА Новости. - Амалий жиҳатдан буларнинг барчаси Шарқий Европага дотацияларни тўхтатилишига олиб келади.  Биринчидан, чунки у унчалик кўп жабр кўрмади, иккинчидан, ушбу минтақа Европа Иттифоқи учун унча катта ахамият касб этмайди.  Италия жуда муҳим бозорга эга Европа цивилизатсиясининг бешиги. Польша, Венгрия ва Руминия эса бу каби амалий ва рамзий аҳамиятга эга эмас.

Натижада Европаликлар ўзларини авваламбор ўзларини миллий давлатларининг фуқаролари сифатида ҳис қилмоқдалар, деб хулоса қилади Носович. Евроинтеграция эса бошидан кўзланган - фойдали иқтисодий механизм бўлиб чиқди.

Миллий стратегия институти бош директорининг ўринбосари Александр Костиннинг сўзларига кўра, "Европа Иттифоқи, бирлашган Европанинг бошқарувчи ташкилоти сифатида, ҳатто даҳшатли миқёсдага коронавирус таҳдиди амалга ошмаган пайтда ҳам, зарур дастакка айланиш имкониятини қўлдан бой берди". "Европа Иттифоқи фалаж бўлиб қолди ва эпидемияни зарарсизлантириш бўйича барча ишлар воқеаларнинг бундай айланишига тайёр бўлмаган миллий ҳукуматлар зиммасига тушди", - деди РИА Новости аген тлиги суҳбатдоши. У умидсиз хулоса чиқаради: пандемиянинг оқибатлари бирлашган Европани идентификация инқирозини кучайтиради, холос.