Ўзбекистон Миллий гвардияси янги ваколатга эга бўлади

Ушбу тузилма ходимлари аҳоли гавжум жойларда мустақил патрулликни олиб бориши лозим. Мутасаддиларга бу борада ташкилий-ҳуқуқий чораларни ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 19 мар — Sputnik. Шавкат Мирзиёев ўтказган видеоселектор йиғилишида маҳаллаларда жиноятчиликни  жиловлаш масалалари ҳам атрофлича муҳокама қилинди.

Президент маҳалла ва оилаларга кўмаклашиш бўйича қўшимча вазифаларни белгилаб берди

Қайд этилишича, ўтган йили жиноятлар сони 2 минг 922 тага камайган бир пайтда 20 фоиз маҳаллада жиноятчилик сони ошган.

Президент одамлар тинч-тотув яшаши учун ҳар бир маҳалланинг “қулф-калити” бўлиши кераклигини таъкидлади.

Криминоген вазият оғир маҳаллаларда алоҳида чора-тадбирлар амалга ошириш, керак бўлса, маҳаллий бюджетдан қўшимча маблағ, куч ва воситалар жалб этиш бўйича топшириқ берилди.

“Таъкидланганидек, эндиликда маҳалладаги вазиятга профилактика инспектори билан бирга Миллий гвардия ҳам бирдек жавоб беради. Шу боис Миллий гвардиянинг ҳуқуқбузарларни аниқлаш, ушлаш, уларга чора кўриш ваколатларини такомиллаштириш зарур”, - дейилган хабарда.

Ушбу тузилма ходимлари аҳоли гавжум жойларда мустақил патрулликни олиб бориши лозим. Мутасаддиларга бу борада ташкилий-ҳуқуқий чораларни ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.