Карантин даврида ўқувчиларга телеканаллар орқали ўтиладиган дарслар санаси маълум бўлди

Дарслар 1 дан 11 синфгача бўлган ўқувчиликлар учун ўзбек, қорақалпоқ ва рус тилларида 15 дақиқадан олиб борилади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 19 мар — Sputnik. Жорий йилнинг 30 март санасидан бошлаб, карантин эълон қилинган таътил вақтидаги мактаб ўқувчилари учун видеодарслар ўтиб борилади. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати маълум қилмоқда.

Боғчалардаги карантин қанча муддатгача давом этиши айтилди

Ушбу имконият таътилда 1-11 синфгача бўлган ўқувчиларнинг билим олишлари учун ташкил этилган бўлиб, дарслар “Оилавий”, “Маърифат ва маданият”, “Дунё бўйлаб” ва “Ёшлар” телеканаллари орқали намойиш этиб борилади.

Дарслар уч тилда, ўзбек, қорақалпоқ ва рус тилларида 15 дақиқа давомида олиб борилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ коронавирус эпидемиясининг тарқалиши ва унинг олдини олиш мақсадида таътилга чиқарилган мактаб ўқувчилари учун уй шароитида дарслар ўтиб борилиши хабар қилинган эди.