Боғчалардаги карантин қанча муддатгача давом этиши айтилди

© Sputnik / Рамиз БахтияровДетский сад
Детский сад - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Карантин вақтида мактабгача таълим муассасаларининг ходимлари ва педагогика коллежлари раҳбарларининг зиммасига бир қанча вазифалар юклатилди.

ТОШКЕНТ, 18 мар — Sputnik. Мактабгача таълим муассасаларидаги карантин чоралари жорий йилнинг 16 март санасидан 31 мартгача давом этади. Бу ҳақда “Коронавирус инфо” ахборот каналида хабар қилинди.

Мактабгача таълим вазири Агрепина Шиннинг таъкидлашича, мактабгача таълим муассасаларининг ходимлари 18 мартдан бошлаб тўланадиган меҳнат таътилига чиқади.

Таътилнинг фойдаланилмай қолган қисми эса уларга қулай вақтда берилиши таъминланади.

Дети в модульном детском саду - Sputnik Ўзбекистон
Болалар бошланғич таълимга бепул ва мажбурий ўқитилади

Шунингдек, мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институтининг ушбу буйруқнинг 3-бандида номлари келтирилмаган бошқа ходимлари ҳам 2020 йилнинг 18 март кунидан 31 март кунига қадар навбатдаги йиллик асосий меҳнат таътилига чиқарилади.

Бундан ташқари, давлат мактабгача таълим ташкилотлари ва педагогика коллежлари раҳбарлари зиммасига бир қанча вазифалар юклатилмоқда.

Жумладан, тарбияланувчиларнинг ҳамширалар қарамоғида бўлиши ва унинг натижаси ҳақидаги кунлик маълумотлар тайёрланиши, мактабгача таълим бўлимида коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олиш, таътил кунлари ота-оналар билан мунтазам равишда алоқада бўлиш талаб этилади.

Қолаверса, тарбияланувчилар ва коллеж талабларининг аҳволидан хабар олиб турилиб, таътил кунларида уларнинг жамоат жойларига бормасликлари назоратга олинади.

Талабалар ёки тарбияланувчилар орасида коронавирус аниқланганда, бу ҳақдаги тезкор маълумотлар ҳудудий бўлинмаларда ташкил этилган штаблар орқали Мактабгача таълим вазирлиги штабига юборилади.

Янгиликлар лентаси
0