ТОШКЕНТ, 19 мар — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев “Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар қилди.
Қарор билан белгиланишича, Ўзбекистон ички ишлар вазири ўринбосарининг бошқарма мақомига эга бўлган 12 нафар ходимдан иборат бошқарув аппарати ташкил этилади.
Вазир ўринбосарига мазкур соҳадаги фаолиятни амалга ошириш борасида Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазирининг, вилоят ички ишлар бошқармалари (бош бошқармаси) бошлиқларининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосарлари бўйсундирилади.
Унга ўзига юклатилган вазифаларни бажаришда тегишли соҳавий хизмат ходимларини (ички ишлар органлари таянч пункти профилактика инспекторларидан ташқари) жалб этиш ваколати берилади.
Шуниингдек, ички ишлар вазири ўринбосари лавозимини ва унинг бошқарув аппаратини киритиш ИИВ ходимларининг умумий чекланган сони доирасида амалга оширилади.