Ўзбекистон 177 нафар фуқаросини Мисрдан олиб чиқди

18-март куни Мисрда бўлган 177 нафар Ўзбекистон фуқароларини келтириш учун “Шарм аш-Шайх-Навоий” чартер рейси ташкил этилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 18 мар — Sputnik. 18 март куни 177 нафар Ўзбекистон фуқаролари Мисрдан олиб чиқилди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар қилди.

Таъкидланишича, Ўзбекистоннинг Қоҳира шаҳридаги элчихонаси ТИВнинг Оператив штаби ва Транспорт ва Соғлиқни сақлаш вазирликлари билан биргаликда Мисрда бўлган 177 нафар фуқароларни келтириш учун “Шарм аш-Шайх-Навоий” чартер рейсини ташкил этди.

Коронавирус бўйича қатор қатор профилактик чекловлар жорий этилди

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон хорижда қолиб кетган фуқароларига чартер рейслар билан қайтишида кўмаклаши хабар қилинган эди.

Ўзбекистоннинг Мисрдаги элчихонаси Штабининг алоқа маълумотлари:
- Элчи Ойбек Усмонов, +20233364516;
- Шерзод Ёқубов, 2-котиб, +20233364516, +201024532719;
- Дурбек Холбеков, 2-котиб, +20233364516, 201063085419;
Электрон почта: shtabegypt@gmail.com;
Telegram: @shtabegypt,рақам: +201024532719.