Туркиядан ўзбекистонликларни эвакуация қилиш ишлари бошланди

Коронавирус “CoVıD-2019”  инфекциясининг тарқалишига қарши курашиш жараёнида, Туркиядаги ўзбекистонликлар мамлакатга қайтарилмоқда. 
Sputnik

ТОШКЕНТ, 18 мар — Sputnik. Коронавирус “CoVıD-2019”  инфекциясининг тарқалишига қарши курашиш жараёнида, Туркиядаги ўзбекистонликлар мамлакатга қайтарилмоқда. 

Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 15 нафарга етди

Айни дамда Туркиядан эвакуация қилиш учун аҳоли рўйхатини тузиш ҳаракатлари бошланган.

Туркиядаги фуқаролар Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонаси томонидан “Истанбул-Тошкент” чартер авия йўналиши орқали ватанга қайтарилади.

Қайтиш истагида бўлган фуқаролар ўз фуқаролик паспорти, авиабилети нусхаси ҳамда Туркиядаги яшаш жойлари бўйича маълумотларни +90537 668 49 60 рақамига ёки Telegram va WhatsApp ижтимоий тармоғи орқали юборишлари сўралмоқда.