Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 15 нафарга етди

© XSСкорая помощь
Скорая помощь - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Айни пайтга келиб, коронавирус инфекцияси аниқланган беморлар сони 15 нафарга етди - Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

ТОШКЕНТ, 18 мар — Sputnik. Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 15 нафарга етди, деб хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев ва Токаев коронавирусга қарши кураш чораларини муҳокама қилишди

Туркиядан келган беморнинг турмуш ўртоғида ҳамда шу кунларда Лондондан келган яна бир ўзбекистонликда коронавирус инфекцияси аниқланди.

"Бундан бир муддат олдин Истанбулдан келган Ўзбекистон фуқаросида коронавирус инфекцияси аниқланганлиги ҳақида хабар берган эдик.

Сўнгги маълумотларга қараганда, унинг турмуш ўртоғида ҳам ушбу инфекция борлиги тасдиқланган.

Шу билан бирга, Лондонда бўлиб қайтган яна бир Ўзбекистон фуқаросида ҳам коронавирус инфекцияси аниқланган.

Ҳар икки фуқаро ҳам қатъий тиббий назоратда бўлган. Айни пайтга келиб, ушбу инфекция аниқланган беморлар сони 15 нафарга етди", дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда уч кун аввал, 15 март куни коронавирусга чалинган илк бемор қайд этилди. Республикага коронавирус тўртта рейс орқали кириб келди:

Биринчиси, 11 март куни "Париж-Тошкент" рейси. Бу рейс орқали учган шифокор аёл Ўзбекистонда ўғли, қизи, турмуш ўртоғи, набираси ва қариндошига вирус юқтирди (6 бемор).

Иккинчиси, 15 март куни соат "Истанбул-Тошкент" йўналишидаги 274- рейс (5 бемор).

Учинчиси, 14 март куни "Лондон–Тошкент" йўналишидаги 201-рейс (3 бемор). 

Тўртинчиси, "Дубай–Тошкент" йўналишидаги рейс (1 бемор).

Янгиликлар лентаси
0