Ўзбекистонда яна уч кишида коронавирус аниқланди

Айни пайтга келиб, коронавирус инфекцияси аниқланган беморлар сони 18 нафарга етди - Соғлиқни сақлаш вазирлиги.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 18 мар — Sputnik. Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 18 нафарга етди, деб хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Мирзиёев коронавирус билан боғлиқ вазият бўйича халққа мурожаат қилди

Маълумот бўлишича, Францияда бўлиб қайтган фуқаронинг онаси, келини ва бирга ишлайдиган ҳамкасбида коронавирус инфекция борлиги тасдиқланган. Ҳар Уч фуқаро ҳам шу вақтгача тиббий назоратда бўлган.

"Айни пайтга келиб, ушбу инфекция аниқланган беморлар сони 18 нафарга етди. 

Эслатиб ўтамиз, инфекция тарқалиб кетишининг олдини олиш мақсадида олиб борилаётган эпидемиологик суриштирув ишлари давом эттирилмоқда", - дейилган хабарда.

Ўзбекистонда уч кун аввал 15 март куни коронавирусга чалинган илк бемор қайд этилди.

Республикага коронавирус 4та рейс орқали кириб келди:

Биринчиси, 11 март куни "Париж-Тошкент" рейси. Бу рейс орқали учган шифокор аёл Ўзбекистонда ўғли, қизи, турмуш ўртоғи, набираси ва қариндоши ва ҳамкасбига вирус юқтирди (9 бемор).

Иккинчиси, 15 март куни соат "Истанбул-Тошкент" йўналишидаги 274- рейс (5 бемор).

Учинчиси, 14 март куни "Лондон–Тошкент" йўналишидаги 201-рейс (3 бемор). 

Тўртинчиси, "Дубай–Тошкент" йўналишидаги рейс (1 бемор).