ТОШКЕНТ, 18 мар — Sputnik. Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари Шавкат Мирзиёев ва Қасим-Жомарт Токаев телефон орқали мулоқот қилдилар.
Суҳбатда икки мамлакатдаги жорий эпидемиологик ҳолат ҳамда коронавирус инфекцияси тарқалиши муносабати билан кўрилаётган чора-тадбирлар муҳокама қилинди, бу борада яқиндан ҳамкорликни давом эттириш муҳимлиги қайд этилди.
Президентлар икки томонлама ҳамкорликка доир ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалаларни ҳам кўриб чиқдилар.