Косонда 800 метр газ қувурини ўмарган “тўда” ушланди

Ушбу жиноятни 37 ёшли А.Д. ва 53 ёшли Ш.К., лар ўзаро олдиндан жиноий тил бириктирган ҳолда содир этишган, ёрдамга эса бошқаларни ҳам жалб этишган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 18 мар — Sputnik. Жорий йилнинг 16 февраль куни Косон туманининг Тинчлик МФЙ ҳудудидан ўтган, ҳозирги кунда ҳаракатдан тўхтаган  газ  қувурлари номаълум шахс томонидан ўғрилаб кетилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти маълум қилмоқда. 

Тошкентда доллар тўла сейфни ўмарган жиноятчилар қўлга олинди

Олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлари давомида, Косон туманида яшовчи А.А., ўз бошқарувидаги юк автомашинасида 84 дона қувурларни Самарқандга  олиб кетаётганида ушланган ва умумий 84.630.000 сўмлик қийматда бўлган 806 метр қисмлик қувурлар тегишли тартибда ҳужжатлаштирилиб олинган.

Ушбу жиноятни 37 ёшли А.Д. ва 53 ёшли Ш.К., лар ўзаро олдиндан жиноий тил бириктирган ҳолда содир этишган, бунга эса чилангарлик билан шуғулланувчи 36 ёшли Б.Н.ни ҳам жалб қилишган. Қолганлар, 25 ёшли Я.М. ва унинг 9 нафар танишлари  кесилган 84 дона газ қувурларини юк автомашинасига юклашган. Ҳозирда уларнинг содир этган ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилмоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан Косон туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан ЖКнинг 169-моддаси 3- қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилган.