Тошкентда доллар тўла сейфни ўмарган жиноятчилар қўлга олинди

© AP Photo / Umida AkhmedovaУзбекские милиционеры рядом с патрульной машиной
Узбекские милиционеры рядом с патрульной машиной - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тошкент шаҳар ИИББ босқинчилик содир этилгач, ўз расмий сайтида жиноятчиларга келиб ўз хоҳиши билан таслим бўлиш ва пулларни қайтариш талаби билан мурожаат қилган. Бундан хабар топган жиноятчилар ўртасида "доллар васвасаси" бошланган ва улар жанжаллашиб қолишган

ТОШКЕНТ, 11 сен - Sputnik. Тошкент ИИББ Шайҳонтоҳур туманидаги 4 қаватли уйнинг иккинчи қаватида жойлашган хонадондан ичида йирик миқдорда валюта бўлган сейфни босқинчилик йўли билан ўмарган жиноятчиларнинг тўрт нафарини қўлга олингани ҳақида хабар берди.

Блогер Владислав Синица - Sputnik Ўзбекистон
Россияда ИИВ ходимлари фарзандларини ўғирлаб, уларни жазолашга чақирган блогер қамалди

Эслатиб ўтамиз, ушбу жиноят сожир этилгач, ҳолат юзасидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг "Босқинчилик" (164 моддаси 4 банди) моддаси бўйича жиноят иши очилган ва унга кўра жиноятчилар 20 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин эди.

Тошкент шаҳар ИИББ инсонпарварлик нуқтаи назаридан жиноятчиларга мурожаат қилган ва агар улар ички ишлар бўлимига келиб таслим бўлсалар, уларга бериладиган жазо енгиллаштирилишини маълум қилган эди. Аммо жиноятчилар бу чақириқни инкор этган.

ИИББ ходимлари томонидан ўтказилган тергов-тезкор тадбирлари натижасида, ушбу жиноятни содир этган жиноятчилар шахси аниқлаштирилган. Уларнинг барчаси муқаддам судланган шахслар эканлиги айтилмоқда.

Шулардан 29 яшар Анвар яшнободлик, 54 яшар Мирҳомид Шайҳонтоҳур туманидан, 44 яшар Ботир учтепалик, 39 яшар Нажмиддин олмазорлик экани аниқланган.

Сейф - Sputnik Ўзбекистон
Фарғонада банк ходимлари сейфдан 100 минг $ ўғирлашди

Жиноятчилар ёнларидан ашёвий далил сифатида пулларнинг бир қисми, ниқоблар ва қўлқоплар топилган.

Маълум бўлишича, жиноят содир этилгач, босқинчилардан бири интернетда ИИББнинг ўз хоҳиши билан таслим бўлиш эълонини кўрган ва улар ўртасида келишмовчилик рўй берган.

Шундан сўнг жиноий гуруҳнинг икки нафари қочиб кетган.

Тошкент ИИББда улар Қозоғистон чегарасидан қачон ва қаердан кесиб ўтганлиги ҳақида маълумот бор. Улар борасида тезкор-қўлга олиш чоралари кўрилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0