ТОШКЕНТ, 18 мар — Sputnik. Россияда биринчилардан бўлиб коронавирусни бошдан кечирган эркак Вань Юньбиннинг рафиқаси Байкалорти ўлкаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига уларнинг ҳозирги ҳаёти ҳақида сўзлаб берди. Унинг маълум қилишича, улар соғлиқларига алоҳида эътибор қаратишмоқда ва одам гавжум жойларга бормасликка ҳаракат қилишмоқда.
Унинг сўзларига кўра, энг асосийси барча профилактика чораларига риоя қилиш ҳамда ваҳимага берилмаслик. Қолаверса, агар касаллик аломатлари аниқланса, яқинлар ва дўстларнинг руҳий кўмаги жуда зарур.
“Агар ижобий кайфият бўлса, бу соғайиб кетиш гарови бўлади”, - дея фикрлари билан ўртоқлашган аёл.
Шунингдек, у эрининг бир неча тавсияларини қўшимча қилган: энг асосийси яхши дам олиш ва ижобий кайфиятни сақлаш. Коронавирусни бошдан кечирган эркак одам гавжум жойларда ниқоб тақишни, хонани эса тез-тез шамоллатиб туришни маслаҳат берган.
Хитой фуқароси Вань Юньбинь Россияда биринчилардан бўлиб коронавирусни бошдан кечирганлардан. Унга 12 февраль куни жавоб берилган эди.
Жаҳон соғлиқни сақлаш вазирлиги COVID-19 коронавирусни авж олишини пандемия деб тан олди. Коронавирус дунёнинг 150 дан зиёд давлатида, жумладан, Ўзбекистонда аниқланган. Уни юқтириб олгандан сони 200 мингдан ошиб кетди. 80 мингдан зиёд киши тузалиб кетишга муваффақ бўлди.