Тошкентда 7 та янги транспорт йўналиши очилади

Тошкент шаҳрининг Фарғона йўли кўчасида тезкор автобус ҳаракати қатновини ташкил этиш мақсадида махсус қатнов йўлагини (BRT) тажриба лойиҳаси тариқасида амалга ошириш учун 20 та замонавий электробус харид қилинади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 17 мар — Sputnik. Тошкент шаҳар йўловчи транспортини тизимини такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисидаги Вазирлар маҳкамаси қарори қабул қилинди.

Қарорда белгиланишича, Ўзбекистон Транспорт вазирлиги ва Тошкент шаҳар ҳокимлигининг 2020 йилда пойтахтда 152 та йўловчи ташиш транспорт йўналишларини қайта кўриб чиқиш натижасида 131 тасини мақбуллаштириш, 14 тасини ёпиш ҳамда 7 та янги йўналишларни очиш тўғрисидаги таклифлари маъқулланган.

2020 1 майга қадар барча турдаги шаҳар йўловчи транспортида фойдаланиладиган ягона йўл чиптасини жорий этиш таъминлади.

Пойтахтда яна бир электробус синовдан ўтмоқда

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва “Тошшаҳартранспорт” АЖ билан биргаликда 2020 йил 1 октябрга қадар Тошкент шаҳрининг Фарғона йўли кўчасида тезкор автобус ҳаракати қатновини ташкил этиш мақсадида махсус қатнов йўлагини (BRT) тажриба лойиҳаси тариқасида амалга ошириш учун энг яхши таклифларни танлаб олиш йўли билан 20 та замонавий электробус ва қувватлаш ускуналари харид қилинади.

Таъкидланишича, 2020 йил 1 сентябрга қадар жамот транспортида йўналишни режалаштириувчи “Менинг йўналишим” электрон тизимини жорий этилади.

Шунингдек, йирик автобус бекатларида йўналишлар ҳаракати жадвали ва автобуснинг етиб келиши вақтини кўрсатиб турувчи электрон-ахборот таблолар билан жиҳозланиши таъминланади.