ТОШКЕНТ, 17 мар - Sputnik. Москва жоме масжидида COVID-19 коронавирус тарқалиши сабаб Қуръони карим оятлари тиловат қилинмоқда. Бу ҳақда Россия Муфтийлари кенгаши сайтида маълум қилинди.
Таъкидланишича, Қуръони карим оятлари 17 мартдан бошлаб 24 соат давомида тиловат қилинади.
Бу шу кунларда бутун дунёда тарқалаётган коронавирус туфайли Аллоҳ таолога бўлган умумий мурожаат экани айтилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Мусулмонлар идораси раиси, муфтий ҳазратлари Усмонхон Алимов COVID-19 коронавирус тарқалиши сабаб диний маросимларни ўтказиш тартиби ҳақида баёнот бергани хабар қилинган эди.