Хитойда коронавируснинг иккинчи тўлқини бошланиши мумкин - АҚШ

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 11 март куни COVID-19 вирусини авж олишини пандемия деб эълон қилди. Ҳозирда дунё бўйича коронавирус билан беморланган кишиларнинг умумий сони 167 511 нафарни ташкил қилмоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 16 мар - Sputnik. Хитойда карантин бекор қилингудек бўлса, COVID-19 вируси инфекциясини юқтиришнинг иккинчи тўлқини бошланиши мумкин, деди АҚШнинг Касалликларни назорат қилиш бўйича маркази раҳбари Энтони Фаучи. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

Барча чет эл фуқароларига Россияга кириш тақиқланади

"Хитойликлар мамлакатни шунчаки ёпиб қўйишди... Улар чекловларни олиб ташлаб, нормал ҳаётга қайтишни бошлаши билан касалликнинг иккинчи тўлқини пайдо бўлиши мумкин. Умид қиламанки, бундай бўлмайди", - деди Фаучи ABC телеканали эфирида.

Қўшма Штатлардаги пандемия эҳтимоли ҳақида гапирганда, эксперт бу бир неча ой давом этиши мумкинлигини таъкидлади - бу асосан касаллик тарқалишидаги "назорат чораларининг самарадорлиги"га боғлиқ.

"Касаллик бир неча ҳафтадан бир неча ойгача давом этади. Агар динамика қандай бўлишини билмоқчи бўлсангиз, Хитой ва Жанубий Кореяга қаранг. Хитойда у энг юқори чўққига кўтарилди ва энди пасаймоқда. Бир неча кун олдин инфекциянинг атиги 11 та ҳолати қайд этилган, бу олдинги давр билан таққослаганда жуда оз", - деди Фаучи.

Қандай ниқоб вируслардан яхшироқ ҳимоя қилади?

Унинг қўшимча қилишича, Америка Қўшма Штатларидаги ички ҳаракатни чеклаш масаласи, ресторанлар фаолиятидаги чекловлардан фарқли ўлароқ, жиддий кўриб чиқилмаган.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 11 март куни COVID-19 вирусини авж олишини пандемия деб эълон қилди. Ҳозирда дунё бўйича коронавирус билан беморланган кишиларнинг умумий сони 167 511 нафарни ташкил қилмоқда.

Хитой чегарасидан ташқарида COVID-19 дан 848 инсон вафот этган. Дунё бўйича ўлимлар сони 6 606 тага етган, шулардан 3388 таси - ХХР ташқарисидаги ҳолатлар.

Вирус 151та давлатни қамраб олди.