Қандай ниқоб вируслардан яхшироқ ҳимоя қилади?

© spygatesМаски и респираторы
Маски и респираторы - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳимоя ниқобларининг қандай турлари бор, улардан қайси бири коронавирусдан ҳимоя қилишга қодир ва ниқоблардан қачон ва қаерда фойдаланиш керак – ушбу ва бошқа саволларга жавоблар.

Коронавирус бошланган Ухань шаҳрида суратга олинган барча фото ва видеоларда эпидемиянинг биринчи кунлариданоқ одамлар оммавий тартибда ҳимоя ниқобларида юрганини кўрган эдик. Мақола очиқ манбалардан олинган маълумотлар асосида тайёрланди.

Тиббиёт ниқоблари  

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тиббиёт ниқобларини тақишни маслаҳат беради, чунки улар ҳаво орқали вируслар тарқалишини чеклаши мумкин. Эътибор беринг, фақат “чеклаши мумкин”  дейилган, “тўлиқ ҳимоя қилади”- дейилмаган. Шахсий ҳаво тозалаш воситасини танлаганда уларнинг тури ва классига эътибор бериш керак. 

© Sputnik / Виталий Аньков / Медиабанкка ўтишОддий тиббиёт маскаси
Қандай ниқоб вируслардан яхшироқ ҳимоя қилади? - Sputnik Ўзбекистон
Оддий тиббиёт маскаси

Тиббиёт мутахассисларининг айтишига қараганда, энг оддий тўртбурчак тиббиёт ниқобларининг ҳимоя даражаси унчалик катта эмас.

- Маска ҳар бир вирусни ушлаб қола олмайди, лекин майда сув ва сўлак томчилари, чангдан ҳимоя қилиш мумкин. Аслида вируслар ҳам ҳавода алоҳида учиб юра олмайди, аксарият ҳолларда улар сўлак ёки чанг билан бирга “саёҳат қилади”, - дейди вирусолог Александр Лукашев.

Энг оддий тўртбурчак маскаларнинг камчилик томони шунда-ки – улар одам юзига яхши ёпишиб турмайди, бўшлиқлар кўп бўлади. Иккинчидан уларнинг ҳимоя қилиш муддати жуда қисқа – 2 соат. Шу муддатдан сўнг уларни алмаштириш керак.

Анатомик ҳимоя ниқоблар инсон юзи профилиши такрорлаш хусусиятига эга бўлиб, жағ ва бурун шаклини тўлиқ такрорлайди ва очиқ ҳудудлар қолдирмайди. Анатомиқ ниқоблар оддий маскага нисбатан ҳавони узоқроқ вақт давомида ва 20-30 %га самаралироқ тозалаши мумкин.

Респираторлар

Респираторлар - бир неча қаватли қалин ва махсус материаллардан ишлаб чиқарилади. Эҳтиёж бўлмаганда уларни тақиш тавсия этилмайди, чунки улар респиратор орқали нафас олиш осон эмас, кишининг юзи терлаши, баъзан ҳаво етишмаслигини ҳис қилиш мумкин. Кўникиш талаб қилинади. 

Респираторлардан, одатда, қурилиш соҳасида чанг, цемент, стекловата, краска ва турли газлардан ҳимоя мақсадида фойдаланилади. Респитарторлар халқаро стандарт бўйича 3 гуруҳга бўлинади. Шунингдек респираторлар клапанли ва клапансиз бўлади.

FFP1 (ёки N95) - 80 % ҳимоя 

Бу йирик чанг ва цемент ва бошқа жисмлардан ҳимоя қилишга қодир. FFP1 гуруҳи - ҳаво ифлосланиш даражаси 4 ПДКгача бўлган ифлосланиш даражасидан ҳимоя қилишга қодир. Ҳавони тозалаш самаралилик даражаси – 80 %ни ташкил қилади.

FFP2 гуруҳ - 94 % ҳимоя

FFP2 гуруҳи – кичик чанг заррачалари, кичик аэрозоль томчилари, кўмир чанги, электросварка зарарли моддаларини ушлаб қолади. Россия ГОСТи бўйича 12 ПДКгача бўлган ифлосланиш даражасидан ҳимоя қилишга қодир. Ҳавони умумий тозалаш самаралилиги– 94 %ни ташкил қилади.

© spygatesРеспираторы класса FFP2
Қандай ниқоб вируслардан яхшироқ ҳимоя қилади? - Sputnik Ўзбекистон
Респираторы класса FFP2

FFP3 гуруҳи - 99 % ҳимоя  

Ушбу гуруҳ респираторари токсик чанг, асбест, радиоактив чанг, бактерия ва вируслар ҳамда моғор уруғларини ушлаб қолишга қодир. Россия ГОСТи бўйича 30 ПДКгача бўлган ифлосланишидан ҳимоя қилишга қодир. Ҳавони умумий тозалаш самаралилиги– 99 %ни ташкил қилади.

Неча соат тақиш мумкин?

Ҳаво ифлослиги ва фойдаланиш шароитига қараб маскалардан 2 соатдан 8 соатгача фойдаланиш мумкин. Энг оддий маскалар ҳар 2 соатда алмаштирилиши керак.

© spygatesРеспиратор класса FFP3
Қандай ниқоб вируслардан яхшироқ ҳимоя қилади? - Sputnik Ўзбекистон
Респиратор класса FFP3

Клапанли маскалар фойдаланиш давомийлигини узайтиради, чунки клапан одам ичидан чиқаётган нам ҳавони тез ташқарига чиқариб юборишга хизмат қилади. Бунинг натижасида  маска узоқ вақт қуруқ туради ва ҳавони фильтрлаш хусусияти юқори даражада сақланиб қолади.

Кўпчиллик нам дока чангни яхши ушлаб қолишини билади, лекин ниқоб хусусида бундай қоида амал қилмайди. Чунки маскалар чанг заррачаларини механик услубда (тўр сифатида) эмас, балким электростатик услубида ушлаб қолади. Яъни чанг заррачалари махсус мембранага ёпишиб қолади. Мембрана намланиши эса унинг самарадорлигини камайтиради.

Ҳимоя маскаларидан қачон ва қаерда фойдаланиш керак?

Очиқ ҳавода, атрофда одам кам бўлса ниқобдан фойданиш шарт эмас, вируснинг ўзи бундай вазиятда тез қурбон бўлади. Бундай вазиятда ниқоб нафас олишни қийинлаштиради, холос.

Хона ичида ва яқин 1-2 метр масофада грипп ва бошқа юқумли касалликлар билан касалланган, йўталаётган  одамлар бор жойда ниқобдан фойдаланиш керак.

Ҳа айтмоқчи, бундай респираторлар аптекада эмас, қурилиш моллари дўконларида сотилади!

 

Янгиликлар лентаси
0