ТОШКЕНТ, 12 мар — Sputnik. Ўзбекистонда коронавируснинг тарқалиши ва унинг олдини олишга қаратилган барча куч ва воситалар жалб қилинган. Бу ҳақда Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигининг ахборот хизмати маълум қилмоқда.
Таъкидланишича, айни дамда соҳанинг малакали мутахассислари томонидан мамлакатдаги вазият тўлиқ назоратга олинган. "Ватандошларимиздан хотиржамлик сақлаб, ваҳима қилмасдан коронавирус инфекциясидан сақланиш бўйича бериб борилаётган тавсияларга тўлиқ риоя қилишларини сўраб қоламиз. Ишончимиз комилки, ушбу синовли дамлар бутун ўзбек халқини янада бирлаштиришга хизмат қилади" – дейилади агентлик хабарида.
Аввалроқ Ўзбекистонда яна икки бола ва бир кишида коронавирус инфекцияси тасдиқланганлиги ҳақида хабар берган эдик.