“Уральские авиалинии” ҳам Ўзбекистонга парвозларни тўхтатиб қўймоқда

“Аэрофлот" авиакомпанияси ортидан “Уральские авиалинии” ҳам Ўзбекистонга парвозларни 31 мартга қадар тўхтатиб қўйишга қарор қилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 16 мар - Sputnik. Россиянинг “Уральские авиалинии” компанияси коронавирус билан боғлиқ вазият юзага келганлиги сабаб 31 мартга қадар Ўзбекистонга парвозларни тўхтатиб қўймоқда. Бу ҳақда авиакомпания матбуот хизмати хабар қилмоқда.

"Аэрофлот" Ўзбекистонга парвозларни тўхтатмоқда

Хабарда ёзилишича, авиакомпания 16 мартдан 31 мартга қадар Жуковский аэропортидан Тошкент ва Самарқандга, Домодедово аэропортидан Қарши, Пулково (Санк-Петербург) аэропортидан Наманганга парвозларни амалга оширмайди.

Шунингдек, 17 мартдан 31 мартга қадар Домодедоводан Наманган, Навоий, Урганч, Фарғона, Жуковскийдан Қаршига ва Кольцоводан (Екатерингбург) дан Тошкентга парвозларни вақтинча тўхтатиб қўяди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ "Аэрофлот" авиакомпанияси коронавирус туфайли Тошкент, Бухоро ва Самарқандга амалга ошириладиган рейсларни бекор қилишга қарор қилгани хабар қилинган эди.