ТОШКЕНТ, 15 мар - Sputnik. "Аэрофлот" авиакомпанияси 15 мартдан бошлаб апрель ойи охирига қадар Европанинг яна 16та шаҳрига ҳамда Марказий Осиёга парвозларни вақтинчалик тўхтатмоқда.
Аксарият йўналишлар бўйича чекловлар апрель ойи охирига қадар сақланиб қолади.
Хусусан, бу Прага, Франкфурт, Мюнхен, Салоники, Барселона, Цюрих, Копенгаген, Осло, Кишинев, Вильнюс, Варшава, Таллин, Вена, Тошкент, Бухоро ва Самарқандга амалга ошириладиган рейслардир.
Шу билан бир вақтнинг ўзида "Аэрофлот" Прага, Мюнхен, Цюрих, Копегаген, Осло, Кишинев, Вильнюс, Варшава, Таллин ва Венадан рейсларни амалга оширишда давом этади.