Тошкент ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилишга доир ҳукумат қарори тайёрланди

Ички ишлар вазирлиги "Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш ва турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартибини янада соддалаштириш тўғрисида"ги ҳукумат қарори лойиҳасини тайёрлади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 16 мар — Sputnik. “Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш ва турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартибини янада соддалаштириш тўғрисида”ги ҳукумат қарори лойиҳаси тайёрланди ва умумий муҳокамага қўйилди.

Биринчи апрелдан Тошкентдан уй сотиб олишга прописка талаб қилинмайди

Ҳужжатга Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш ва турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисида низом илова қилинган.

“Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш, Ички ишлар, Мудофаа, Адлия, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирликлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги, “Давергеодезкадастр” қўмитаси 2020 йил 1 июлгача бўлган муддатда Ўзбекистон Республикаси фуқароларини доимий прописка қилиш билан боғлиқ ҳаракатларни амалга ошириш тартиб-таомилларини автоматлаштирилишини ҳамда идоралараро электрон ҳамкорликни йўлга қўйилишини таъминласин”, - дейилган лойиҳада.

Шунингдек, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Мудофаа вазирлиги билан биргаликда 2021 йилнинг 1 январига қадар: Мудофаа вазирлигининг “Автоматлаштирилган ахборот тизими ва маълумотлар базаси” тизимини жорий этиш учун туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлимларини ҳимояланган ягона тармоққа уланишини таъминлаш;

Ички ишлар вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази Мудофаа вазирлигининг “Автоматлаштирилган ахборот тизими ва маълумотлар базаси” автоматлаштирилган тизимни “Манзил” ҳамда “Хорижга чиқиш паспорти” тизимлари билан интеграция қилишни таъминлаш вазифалари қайд этилган.

“Фуқаролар қонун ҳужжатларига мувофиқ доимий яшаш жойларида пропискадан ўтишлари ва (ёки) турган жойларида ҳисобда туришлари шарт.

Агар қонун ҳужжатларида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, турган жойи бўйича ҳисобга олинмаганлиги ёки доимий пропискада турмаганлиги фуқарога хизмат кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланиши мумкин эмас.

Икромов: прописка сўзи амалдан чиқарилиб, ўрнига “қайд этиш” бирикмаси ишлатилади

Фуқаролар янги яшаш жойига келган кунидан эътиборан ўн кун ичида доимий пропискага ёки ҳисобга туриш учун ҳужжатларни ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларига (МваФРБ) тақдим этишлари шарт.

Туғилган бола ФХДЁ органи томонидан унга туғилганлик тўғрисида гувоҳномани  расмийлаштириш чоғида отаси ёки онасининг доимий прописка манзилига идоралараро автоматлаштирилган тизим орқали маълумотларни киритиш йўли билан доимий прописка қилинади.

16 ёшга тўлмаган фуқаро ота-онаси, уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг доимий прописка манзилига доимий прописка қилиниши ёки турган жойи бўйича ҳисобга қўйилиши шарт”, - дейилган низом лойиҳасида.

Давлат хизматлари кўрсатиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг икки фоизи миқдорида давлат божи ундирилади.

Давлат божи суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

а) МваФРБга ўзи келиб мурожаат этганда:

10 фоизи – Ички ишлар вазирлиги бюджетдан ташқари жамғармасига йўналтирилади;

Тошкентда прописка қилиш тартиби соддалаштирилди

қолган маблағлар – Ўзбекистоннинг Давлат бюджети ҳисобига ўтказилади;

б) ЯИДХП орқали мурожаат этганда:

10 фоизи – Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасига йўналтирилади;

10 фоизи – Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги “Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази” ДУКнинг ҳисобрақамига ўтказилади;

10 фоизи – Ички ишлар вазирлиги бюджетдан ташқари жамғармасига йўналтирилади;

қолган маблағлар – Ўзбекистоннинг Давлат бюджети ҳисобига ўтказилади.

“Фуқароларни доимий прописка қилиш Рўйхатга мувофиқ амалга оширилади.

Рўйхатда назарда тутилмаган шахслар тоифаси Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилинмайди.

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий пропискага эга бўлмаган фуқароларнинг Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида кўчмас мулкни умумий мулк асосида олишига қаратилган олди-сотди, айирбошлаш, ҳадя, рента, умрбод таъминлаш шарти билан ўзгага бериш, шунингдек, гаровга (ипотекага) қўйиш, кўчмас мулкдан (кўчмас мулкнинг бир қисмидан) воз кечиш ва кўчмас мулкни ўзгага беришнинг бошқа усулларига оид битимларни нотариал тасдиқлаш ва давлат рўйхатидан ўтказишга йўл қўйилмайди.

Ўзбекистонда кредит олишда прописка чеклови бекор қилинди

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий пропискага эга бўлмаган фуқароларнинг ушбу ҳудудларда доимий пропискадан ўтишларида қонунчиликда белгиланган бир киши учун турар-жой майдонининг ижтимоий нормаси тўғрисидаги қоидаларига риоя этилиши шарт.

Қонунчиликда белгиланган турар-жой майдонининг ижтимоий нормаси бир киши ҳисобига ўн олти квадрат метрдан кам бўлмаган умумий майдон ҳажмида, кресло-аравачада ҳаракатланадиган ногиронлар учун эса – йигирма уч квадрат метрдан кам бўлмаган хажмда бўлиши талаб этилади”, - дейилган ҳужжат лойиҳасида.