Пойтахтдан вилоятларга автобус ва поездлар қатнови сони кўпайтирилди

Таъкидланишича, 15 март куни “Uzautotrans service” корохонаси яна қўшимча 35 та қатновни йўлга қўйди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 16 мар — Sputnik. “Тошкент” автовокзалидан вилоятларга қўшимча автобус қатновлари қўйилмоқда. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар қилди.

Таъкидланишича, 15 март куни “Uzautotrans service” корохонаси яна қўшимча 35 та қатновни йўлга қўйди. Жами 70 та қатнов орқали ҳозирда 4000 га яқин йўловчиларга хизмат кўрсатилмоқда.

Шунингдек, душанба кунидан “Ўзбекистон темир йўллари” қуйидаги йўналишлар бўйича 3 та қатновни ташкил этади:

Пойтахтдан вилоятларга қайтувчи талабаларга 50 фоиз чегирма берилади

09.35 - Тошкент-Қарши-Термиз-Қарши-Тошкент 580/579 рақамли поезди;

11.30 - Тошкент-Бухорао-Урганч-Бухоро-Тошкент 554/553 рақамли поезди;

20.00 - рейс 552/551 Тошкент-Бухоро-Урганч-Бухоро-Тошкент 552/551 рақамли поезди.

Эслатиб ўтамиз, кеча Францияда бўлиб қайтган бир нафар Ўзбекистон фуқаросида COVID-19 коронавирус инфекцияси аниқланганлиги хабар қилинди. Шунингдек, ушбу беморнинг икки нафар фарзанди ва 15 март куни Истанбул - Тошкент йўналишидаги рейс билан келган Ўзбекистон фуқаросида ҳам инфекция аниқланган.

Ўзбекистон Ҳукумати раҳбариятининг топшириғига биноан, жорий йил 16 мартдан барча таълим муассасаларида, жумладан, коллеж, лицей ва олий таълим муассасаларида муддатдан олдин таътил эълон қилинди ва ўқишлар тўхтатилди.