Эксперт коронавирусдан иммунитет ҳақида гапирди

Коронавирус инфекциясидан тузалган бемор, одатда, иккинчи марта бу касалликка қайта чалинмайди - Александр Лукашев.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 16 мар — Sputnik. Коронавирус инфекциясидан тузалган бемор, одатда, иккинчи марта бу касалликка қайта чалинмайди, чунки уни камида бир неча йилга иммунитет хосил бўлади, деб таъкидлади Е.И. Мариновский Сеченовский университети тропик ва трансмассив касалликлар тиббий паразитология институти директори Александр Лукашев.

Коронавирусни диагностика қилишда тезкор ядровий метод таклиф қилинди

“Қоидага кўра, бемор иккинчи марта худди шу коронавирус билан касалланиши мумкин эмас. Ҳеч бўлмаганда кейинги бир неча йил ичида, чунки унда иммунитет шаклланади”, - деди Лукашев.

У таъкидлашича, ОАВлар Уханда қайта юқтириш ҳолатлари ҳақида хабарлари эса ташхис қўйишдаги хатолар билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 11 март куни янги COVID-19 коронавирусининг тарқалишини пандемия деб эълон қилди. Дунёнинг 143 та мамлакатларида 153 мингдан ортиқ одам юқумли касалликка чалинган, уларнинг аксарияти тузалиб кетди, 5,7 минг киши вафот этди.