Коронавирусни диагностика қилишда тезкор ядровий метод таклиф қилинди

© Sputnik / Виталий Тимкив / Медиабанкка ўтишТест-системы для диагностики нового коронавируса
Тест-системы для диагностики нового коронавируса - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
АЭХА атомчилари коронавирусни диагностика қилишда ядровий технологиялардан фойдаланишни таклиф қилишди.  

ТОШКЕНТ, 16 мар - Sputnik.  Атом энергетикаси бўйича Халқаро агентлик (АЭХА)коронавирусни диагностика қилиш учун ядровий тест-тизимларини таклиф қилишга тайёр эканликларини хабар қилишди. Бу ҳақида ташкилот расмий хабарида айтиб ўтилган.

Хабарда айтилишига кўра, АЭХА диагностикада реал вақтда полимераз занжирли транскрипция ва қайта транскрипция методидан (RT-PCR)фойдаланишни таклиф қилмоқда. Ушбу услуб, инсон ва ҳайвонларда бир неча соат ичида COVID-19 ҳақида диагноз қўйиш имконини беради.

Ундан ташқари, АЭХА мутахассислари тиббиёт ҳодимларига керакли кўникмаларга ўргатишлари мумкин, дейилган хабарда.

Маълумот учун, айни дамда дунёда коронавирус инфекциясига чалинган кишилар сони 167 мингдан ошди. Вафот этганлар сони 5405 кишини тузалиб кетганлар 76 минг кишини ташкил қилди.

Ўзбекистонда шу дамда коронавирусга чалинган фуқаролар сони 6 кишини ташкил қилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0