Бугун “Рига-Тошкент” йўналишидаги самолёт Наманганда қўнади

Бугун “Рига – Тошкент” йўналиши бўйича бўлган HY104 қатнови Наманган шаҳрига келади. йўловчилар Наманган шаҳрида карантинга юборилади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 16 мар — Sputnik. 2020 йил 16 март куни Рига - Тошкент йўналиши бўйича бўлган HY104 қатнови Наманган шаҳрига келади. Ушбу қатнов билан келган барча йўловчилар Наманган шаҳрида карантинга юборилади, деб хабар қилди Uzbekistan Airways матбуот хизмати.

ТИВ АҚШ ва Канадада бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига мурожаат қилди

“Йўловчиларнинг вақтинча жойлаштириш пунктида туриши масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-епидемиология осойишталик агентлигининг бош қароргоҳига 71 276-49-66 телефон рақами орқали мурожаат қилинг”, - дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, коронавируснинг Ўзбекистон ҳудудига кириб келишидан сақланиш мақсадида Uzbekistan Airways авиакомпанияси 2020 йил 16 мартдан бошлаб “Тошкент – Нью-Йорк – Тошкент” йўналиши бўйича мунтазам рейсларни вақтинча тўхтатди.