"Танқислик бўлмайди": Ўзбекистон деҳқон бозорларида озиқ-овқат ярмаркалари очилади

Хусасан, ушбу ярмаркаларда харидорларга сифатли ва истеъмол учун хавфсиз бўлган гўшт, сут, қандолат маҳсулотлари, мева-сабзавот консервалари, салқин ичимликлар барқарор нархда тақдим этилади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 14 мар - Sputnik. "Наврўз" умумхалқ байрами муносабати билан Ўзбекистондаги деҳқон бозорларида 15 мартдан "Озиқ-овқат ярмаркалари" очилади. Бу ҳақда "Ўзбекозиқовқатхолдинг" компанияси ахборот хизмати хабар бермоқда.

Коронавирусдан бўшаб қолган туманда юзлаб маймунлар ўртасида жанг юз берди - видео

"... Юртимиз деҳқон бозорларида озиқ-овқат маҳсулотлар нархининг барқарорлиги ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 15-25 март кунлари ярмаркалар ташкил этилади", - дейилади хабарда.

Хусасан, Тошкент шаҳридаги истеъмол бозорларида “Ўзбекозиқовқатхолдинг” компанияси тизимидаги корхоналар томонидан озиқ – овқат маҳсулотлари савдоси ташкил этилади.

Қўйлиқ (Бектемир тумани), Сирғали (Сирғали тумани), Авиасозлар (Яшнобод тумани), Қора-Қамиш (Олмазор тумани), Наврўз (Мирзо Улуғбек тумани), Юнусобод (Юнусобод тумани), Бешёғоч бозори Қозработ филиали (Чилонзор тумани), Аския (Яккасарой тумани), Фарход (Учтепа тумани), Эски жўва (Шайхонтохур тумани), Миробод ( Миробод тумани), Олой (Юнусобод тумани) бозорларидаги ушбу ярмаркаларда харидорларга сифатли ва истеъмол учун хавфсиз бўлган гўшт, сут, қандолат маҳсулотлари, мева-сабзавот консервалари, салқин ичимликлар барқарор нархда тақдим этилади.