Толиблар "дунё томида": чегара олди Дарвозда нималар бўляпти

Афғонистон ва Тожикистон ўртасидаги чегара яна нотинч: толиблар Нусай туманида мустаҳкам ўрнашишга ҳаракат қилмоқда, уларга полиция кучлари қарши чиқмоқда ва отишма овозлари Тожикистон Дарвозигача етиб бормоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 11 март - Sputnik, Фахриддин Холбек. Россия ва Тожикистонда тақиқланган "Толибон" ҳаракати жангарилари Афғонистон шимоли-шарқида, Бадахшон провинцияси Нусай туманида - Тожикистон Дарвозининг рўпарасида кучаймоқдалар.

Нега Афғонистон АҚШ учун қопқонга айланди?

Бир гуруҳ жангарилар Нусай туманидаги Нусай қишлоғидан 3 километр узоқликда жойлашган Хугаз қишлоғида позицияларни эгаллаб олишган. Чегара олди ҳудудида юзга яқин толибларлар йиғилган. Уларга 250 нафар маҳаллий полиция ходимлари ва Афғонистон Мудофаа вазирлигининг ёрдамчи кучлари қаршилик кўрсатмоқда.

Шимоли-шарқий зонада жойлашган Афғонистон Мудофаа вазирлигининг махсус кучлари, "Помир" 217-армия корпуси матбуот котиби Хади Жамол Sputnik Тожикистонга хабар беришича, ҳозирда Мудофаа вазирлигининг махсус кучлари ва аскарлари Нусайга йўналтирилган.

"Толиблар чиқиш қийин бўлган тоғли ҳудудларда яширинишмоқда. Яшириниб, ғойиб бўлишмоқда. Жанговар самолётлар уларни топа олмаяпти. Маҳаллий аҳоли қасос олинишидан қўрқиб, уларни қаердалигини айтмаяпти. Ҳукумат кучлари ҳам алоҳида сабабларга кўра ҳужум қилишдан чекинишмоқда. Агар буйруқ бўлса, биз уларни ҳар қанақасига йўқ қиламиз", деб изоҳ беради.

Маҳаллий ҳокимият вакилларининг сўзларига кўра, Толибон 90-йиллардаги Бирлашган тожик муҳолифати (ОТО) "мероси" қолдиқлари билан қуролланган.

"Уларнинг аксарияти туман ташқарисидаги лагерларда машғулот ўташган ва ҳозирда халқ учун бош оғриққа айланди. Сўнгги кунларда бизда фақат уруш ва ўқ отишлар рўй беряпти", - дейди Sputnik Тожикистонга Нусай туман маъмурияти бошлиғи ўринбосари Абдуғаффар Гардиш.

Олтинчи мартдан еттинчига ўтар кечаси тўқнашувлар натижасида калашников ўқлари мактаб биноси ҳамда Рўзвой ва Зинарог қишлоқлари аҳолиси уйларига тегди. Жабрланганлар бўлмади.

Афғонистон бош вазирига суиқасд уюштирилди

Рузвай шаҳрида истиқомат қилувчи собиқ журналист Ҳайдаршоҳ Насибовнинг сўзларига кўра, сўнгги 3-4 ой ичида дарёнинг нариги томонида толиблар ва ҳукумат кучлари ўртасида тўқнашувлар кучайди. Баъзида ўқлар Тожикистон ҳудудига ҳам ўтади.

"Ўйлашимча, улар бизни қасддан ўққа тутмаяпти. Аммо ўқ овозлари одамларни қўрқитмоқда. Қандай бўлмасин, дайди ўқ бизга тегиши ҳақида ташвишдамиз", -  дейди у.

Гардиш унинг сўзларига қўшилади: "Улар тажрибасиз жангчилар. Улар шунчаки отишса бўлди. Улар профессионал эмас, шунинг учун ўқлари Тожикистон томон учади. Уларнинг мақсади Нусай тумани марказини эгаллашдир, Худо сақласин, улар ҳеч нарсага эриша олмайди", - деди маъмурият ўринбосари.

Толибон пайдо бўлиши тарихи

"Толибон" Афғонистонни 1996 йилдан 2001 йилгача "бошқарган", аммо Нусайда ва Бадахшон бўйлаб кўринмаган. Бадахшон провинцияси Панжшир, Парван ва Тахар провинцияларининг бир қисми билан "Толибон" ва "Ал-Қоида" бошчилигидаги террористик ташкилотлар уюшмаларига қаршилик кўрсатиш базаси ҳисобланган. Аммо АҚШ томонидан қўллаб-қувватланадиган Қобул ҳукумати келгач "Толибон" ва унинг халқаро шериклари, масалан, "Ал-Қоида", "Туркистон Ислом Ҳаракати", "Ўзбекистон Исломий Ҳаракати", "Жамаат Ансарулла" ячейкалари ва Яқин Шарқда "ИШИД" пайдо бўлгач, ушбу террористик ташкилотга тегишли гуруҳ ҳам Бадахшонда ўзига уя қурган.

"ИД" ва "Ал-Қоида" бирлашиши мумкин, деб оголантирмоқда ШҲТ

"Бадахшон қирғини" деган ном остида шов-шув бўлган ва ушбу ҳудудда биринчи марта толиблар пайдо бўлганидан далолат берган илк ҳодиса 2010 йилнинг 6 августида Карон ва Мунжон туманларида содир бўлган - унда Халқаро кўмак миссиясининг ўн нафар шифокори ўлдирилган эди.

Худди шу йили толиблар Бадахшонда Қори Фахруддин исмли ўзларининг соядаги губернаторини тайинланганликларини эълон қилдилар, аммо у 2014 йилда ўлдирилди ва ўрнига Вардуж туманида туғилган Қори Фасехуддин тайинланди. 2018 йилга келиб толиблар асосан бутун Бадахшон бўйлаб тарқалдилар, аммо улар Дарвозда йўқ эди (ҳозирги Афғонистон-Тожикистон чегарасида жойлашган Бадахшоннинг бешта тумани тарихий номи - таҳр.).

Версияларнинг бирига кўра, Нусай толибларининг аксарияти ўша ҳудудда туғилган ва илгари бир гуруҳнинг мажоҳидлари бўлган, аммо ҳокимиятдан ва даромадлар тақсимланишидан четлатилгач тоққа кетишган.

Путин "Ал-Қоида", Горбачёв ва Россияни ўз вассалига айлантиришга уринаётган АҚШ ҳақида

Улар 80-йилларда Дарвоздаги жангариларни бошқарган Гулбиддин Ҳикматёрнинг вакили Эшан Бурҳонуддин гуруҳидаги мужоҳидлар бўлган. Ашраф Ғанининг биринчи президентлиги даврида уларнинг давлат хизматидаги қариндошлари ишдан бўшатилди. Жиҳоддан кейин уларнинг қўлида қолган қурол ва ўқ-дорилар тортиб олинди. Айнан шу ҳолат нима қиларини билмай юрган жангариларни қўлига қурол олишга ва ҳукумат қўшинлари билан тўқнашувларга боришга мажбур қилди.

2015 йилдаги воқеа - ҳукуматнинг Хугаз қишлоғидаги Сандак ерларини Нусай аҳолисига бўлиб бериш қарори - уларнинг сабр косасини тўлдирди. Маҳаллий аҳоли қурол билан норозилик билдирди. Воқеа Бадахшондаги "Толибон" ҳаракатининг номинал губернатори Қори Фасехуддин вилоят устидан қўмондонликни олиб, ташкилотни кучайтирганда юз берган эди.

2018 йилда "Толибон"нинг кичик бир гуруҳи Тожикистон-Афғонистон чегарасида ҳарбий операцияларни бошлади. Маҳаллий оқсоқоллар улардан шаштидан қайтишларини сўради, чунки айни пайтда улар Тожикистонга тобе эканлигини ва агар қўшни кўприкни ёпадиган бўлса, изоляцияда қолишларини тушунтиришди. Ажабланарлиси, жангарилар ҳақиқатан кўприкка тегмадилар.

“Толибон” Кобулга кескин талаб қўйди: ШҲТ давлатлари қандай жавоб беради?

Гап 2004 йилнинг 6 июлида президент Эмомали Раҳмон ва шаҳзода Ага Хон IV томонидан очилган Рузвай-Нусай ўтиш жойи ҳақида бормоқда. Ушбу кўприк орқали Афғонистонга товарлар етказиб берилади, биринчи навбатда озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори-дармонлар, маҳаллий бозорда эса ҳар ҳафта ўта қизғин кечадиган чегара олди савдоси ўтказилади. Аммо, Насибовнинг сўзларига кўра, Афғонистонда тўқнашувлар бошланганда кўприк ва бозор ёпилган.

Бу толибларнинг Нусайга қайтганлиги биринчи натижаси эди. 2019 йилда улар бир неча кишини, шу жумладан, Зайдулла исмли ҳалқ жангчилари қўмондонини ўлдирдилар ва туман марказида ҳужум бошлади. Улар қаторига йиллар давомида ҳужумни кутган норози одамлар ҳам қўшилишди.

Абдуғаффор Гардишнинг сўзларига кўра, дастлаб гуруҳда автоматлардан бошқа қурол бўлмаган, лекин ҳозир улар миномётлар, ДШК автоматлари ва гранатомётлар билан қуролланган.

"Махсус хизматларимизнинг маълумотларига кўра, қуролларнинг аксарияти собиқ мажоҳидлардан қолган. Улар Нусайнинг Хуркад қишлоғида (Тожикистон фуқаролик уруши пайтида қолган) яширин жойларда сақланган. Толиблар бу яширин жойларни топиб қуролларини олиб кетишган", - дейди туман маъмурияти ўринбосари.

Афғонистоннинг Бадахшонидаги манзарани куч тузилмалари бошқача тасвирлайди. Уларнинг фикрича, Нусай толиблари Толибоннинг асосий етакчиларидан бири Жума Толбон билан бирлашган Қори Фасеҳуддинга бўйсунади.

Толибон шу тариқа дунёнинг энг баланд нуқталари - Ҳиндиқуш, Қоракорум, Кунлун ва Тян-Шан туташган "дунё томи" бўйлаб тарқалмоқда.