ТОШКЕНТ, 6 мар – Sputnik. Афғонистонда Кобул ғарбида ўтказилаётган тадбирда мамлакат бош вазири Абдулла Абдуллага суиқасд уюштирилди. Бу ҳақда Sputnik Тожикистон хабар қилди.
Воқеа жойида бўлган манбанинг сўзларига кўра, ҳужум Афғонистон бош вазири Абдулла Абдулла бўлган жойда амалга оширилди. Абдулла Абдулла жабрланмаган. Афғонистон бош вазири ва бир қанча юқори лавозимли шахслар соқчилар томонидан номаълум томонга олиб кетилди.
Тадбир Кобул ғарб қисмида Дашти Бари ҳудудида ўтказилаётган бўлган. Тадбирда Абдуллоҳнинг яна бир шериги, бош вазир ўринбосари Муҳаммад Муҳаккик, шунингдек Афғонистоннинг собиқ президенти Хомид Карзай, Салоҳуддин Раббоний, Исломий жамият партиясининг раҳбари ва генерал Абдурашид Дўстумнинг ўғли Батур Дўстум бўлган.
Олий Кенгаши раҳбари Муҳаммад Карим Халилининг нутқи вақтида отишма бошланди.
“Ҳужумдан сўнг тадбир ёпилди”, - деб маълумот берди манба.
Таъкидланишича, айни дамда Кабулда отишма бўлмоқда. Жабрланганлар ҳақида маълумотлар йўқ.
Ҳужум амалга оширилган ҳудуд полиция ва ҳарбийлар томонидан ўраб олинган.