Сардор Умурзоқов бош вазир ўринбосари этиб тайинланди

Шунингдек, президентнинг алоҳида қарорига асосан Сардор Умурзоқовга Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда Транспорт вазирлиги фаолиятларини мувофиқлаштириш вазифалари ҳам юклатилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 12 мар — Sputnik. Сардор Умурзоқов Ўзбекистон бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

“Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 мартдаги Фармонига  мувофиқ Умурзаков Сардор Уктамович Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари –  Инвестициялар ва ташқи савдо вазири лавозимига тайинланди”, - дейилган хабарда.

Сардор Умурзоқовнинг номзоди бош вазир ўринбосари лавозимига маъқулланди

Таъкидланишича, президентнинг алоҳида қарорига асосан унга республика Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда Транспорт вазирлиги фаолиятларини мувофиқлаштириш вазифалари ҳам юклатилди.

Шунингдек,  президентнинг тегишли қарорларига кўра Азиз Воитов инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Алишер Абдуалиев эса бошқа ишга ўтиши муносабати билан ушбу лавозимдан озод этилди.

Эслатиб ўтамиз, Сардор Умурзоқов 2019 йил январидан буён Инвестициялар ва ташқи савдо вазири лавозимида фаолият юритиб келмоқда. Унга қадар “Ўзчармсаноат” ассоциацияси раҳбари сифатида ишлаган. 10 март куни депутатлар Сардор Умурзоқовнинг номзодини бош вазирнинг ўринбосари лавозимига маъқуллашган эди.