Сардор Умурзоқовнинг номзоди бош вазир ўринбосари лавозимига маъқулланди

© Sputnik / Рамиз БахтияровМинистр инвестиций и внешней торговли Узбекистана Сардор Умурзаков
Министр инвестиций и внешней торговли Узбекистана Сардор Умурзаков  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Депутатлар инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқовнинг номзодини бош вазирнинг ўринбосари лавозимига маъқуллашди.

ТОШКЕНТ, 10 мар — Sputnik. Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов бош вазир ўринбосари этиб тайинланиши кутилмоқда.

Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда депутатлар Ўзбекистон бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари –  Ўзбекистон инвестициялар ва ташқи савдо вазири лавозимига Сардор Умурзоқовнинг номзодини маъқулладилар.

Таъкидланишича, қабул қилинган қарор Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга юборилди.

Эслатиб ўтамиз, Сардор Умурзоқов 2019 йил январидан буён Инвестициялар ва ташқи савдо вазири лавозимида фаолият юритиб келмоқда. Унга қадар “Ўзчармсаноат” ассоциацияси раҳбари сифатида ишлаган.

Янгиликлар лентаси
0