ТОШКЕНТ, 12 мар – Sputnik. Тожикистонда 12 мартга ўтар кечаси зилзила юз берди. Зилзила эпимаркази Душанбедан 82 км узоқликда жойлашган, деб хабар қилди Sputnik Тожикистон.
Тожикистон Фавқулодда вазиятлар ва фуқаро мудофааси қўмитасида маълум қилинишича, зилзила кучи Роғун яқинида, 11 мартдан 12 мартга ўтар кеча, маҳаллий вақт билан соат 22:11да сезилди.
Сейсмологларнинг маълумотларига кўра, Роғундан 8 километр яқинида зилзила юз берган. Зилзила эпимарказида 3 балл ва Роғун шаҳрида 2-3 балл бўлган.
Талофат ёки жабрланганлар ҳақида маълумот келиб тушмади.