Роғун ГЭС яқинида зилзила юз берди

Oбуна бўлиш
Тожикистон Роғун ГЭС яқинида зилзила юз берди - Тожикистон Фавқулодда вазиятлар ва фуқаро мудофааси қўмитаси.

ТОШКЕНТ, 12 мар – Sputnik. Тожикистонда 12 мартга ўтар кечаси зилзила юз берди. Зилзила эпимаркази Душанбедан 82 км узоқликда жойлашган, деб хабар қилди Sputnik Тожикистон.

Президент Таджикистана Эмомали Рахмон принял участие в церемонии запуска второго агрегата Рогунской ГЭС - Sputnik Ўзбекистон
Эмомали Раҳмон Роғун ГЭСнинг иккинчи агрегатини ишга туширди

Тожикистон Фавқулодда вазиятлар ва фуқаро мудофааси қўмитасида маълум қилинишича, зилзила кучи Роғун яқинида, 11 мартдан 12 мартга ўтар кеча, маҳаллий вақт билан соат 22:11да сезилди.

Сейсмологларнинг маълумотларига кўра, Роғундан 8 километр яқинида зилзила юз берган. Зилзила эпимарказида 3 балл ва Роғун шаҳрида 2-3 балл бўлган.

Талофат ёки жабрланганлар ҳақида маълумот келиб тушмади.

Янгиликлар лентаси
0