"Любая бизнес хороша": фирибгарлар коронавирусга қарши туморларни сотувга чиқарди

Польшада инсонларнинг бошига тушган кулфатдан, вирус билан боғлиқ кераксиз ваҳимадан даромад олиш учун фойдаланаётган жиноятчилар пайдо бўлди
Sputnik

ТОШКЕНТ, 11 мар - Sputnik. Польшада коронавирусга қарши мўъжизакор сут ва туморларни пуллашга киришган фирибгарлар пайдо бўлди, деб хабар қилмоқда Польша полицияси бош коменданти Мариуш Цярка.

Коронавирус Туркияга ҳам етиб келди

Сўнгги маълумотларга кўра, Польшада 25та коронавирус билан касалланганлик ҳолатлари қайд этилган.

"Уйма-уй юриб, турли хилдаги дорилар, мўъжизакор сут ва шифобахш туморларни таклиф этаётган фирибгарлар пайдо бўлди", - деган Цярка Польша телевидениеси орқали қилган чиқишида.

"Афсуски, инсонларнинг бошига тушган кулфатдан, вирус билан боғлиқ кераксиз ваҳимадан ўзини фойдасига ишлатадиган жиноятчилар ҳам бор", - деб давом этган у.

Польша полицияси вакили бу каби фактлар ҳақида зудлик билан полицияга хабар беришларини сўраган. "Бундай шахсларни уйингизга киритманг, мўъжизага ишонманг, дея яна бир марта эслатиб ўтмоқчиман. Агар шундай ҳолатлар бўлган бўлса, агар кимда-ким сизга мўъжизакор сут ёки аллақандай туморларни таклиф этган бўлса, бу ҳақда зудлик билан полицияга маълум қилинг", - деган у.

Эслатиб ўтамиз, айни дамда Хитойда коронавирус билан беморланган инсонлар сони 81 минг нафарга яқинлашди, 3158 киши вафот этди, 61 мингдан ортиқ инсон тузалди. ЖССТ маълумотига кўра, ХХР ташқарисида бу вирусдан 872 киши вафот этган.