ТОШКЕНТ, 11 мар – Sputnik. Туркия, Боливия ва Ямайкада биринчи коронавирус ҳолати қайд этилди.
Коронавирусни Европадан қайтган бир киши Туркияга олиб келди. Туркия ССВ Фахреттин Кожанинг сўзларига кўра, фуқаро карантинга олинди. Шифокорлар унинг аҳволини қониқарли деб баҳоламоқда. Беморнинг оила аъзолари ва у билан мулоқот қилган шахслар – кузатувга олинди.
Умуман олганда, дунёда юз мингдан ортиқ одам бу вирусга чалинди, тўрт минг киши вафот этди, 65 минг киши соғайиб кетди.
Шу билан бирга, Хитойда эпидемиологик вазият яхшиланмоқда. Ўтган кун давомида мамлакатда атиги 24 та янги ҳолат аниқланди, улардан ўнтаси четдан келган фуқароларда қайд этилди. Айни пайтда ХХРда 80 мингдан ортиқ бемор.
ХХРда коронавируснинг янги турини юқтирганларнинг 76% дан ортиғи даволанди, 16 мингга яқин бемор касалхоналарда қолмоқда.