Лондон суди Назарбоев невараси яшаётган ҳашаматли уйи билан қизиқмоқда

Лондон суди Нурали Алиев нархи 100 миллион доллардан ошадиган уй сотиб олиш учун маблағ қаерда олинганини аниқламоқчи.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 11 мар – Sputnik. Лондон Олий суди Қозоғистон биринчи президенти Нурсултон Назарбоевнинг невараси - Нурали Алиевдан Лондонда 80 миллион фунт стерлинг (104 млн доллар) қийматида бўлган кўчмас мулкни сотиб олиш учун маблағнинг келиб чиқишини тушунтириб беришини сўрамоқда. Бу ҳақда Sputnik Қозоғистон хабар қилди.

Собиқ бош прокурор Рашид Қодировнинг ҳашаматли уйи сотувга қўйилди

Суд муҳокамасининг мавзуси Буюк Британия пойтахти шимолидаги нуфузли Хемпстед туманидаги уй бўлди.

Бу кўчмас мулкнинг эгаси - оффшорларда рўйхатга олинган иккита компания эканлиги аниқланди. Бироқ, Буюк Британиянинг Жиноятга қарши миллий агентлиги ходимлари 35 ёшли Нурали Алиев, унинг рафиқаси Аида ва фарзандлари кинотеатр ва бассейнга эга бўлган уйда истиқомат қилаётганини аниқлашга муваффақ бўлди.

Прокуратура кўчмас мулкни сотиб олиш учун маблағ, 2015 йилда Австрияда қамоқхонада осилган ҳолда топилган Раҳат Алиев билан боғлиқлигини таъкидламоқда. Ўша вақтда қозоғистонлик бизнесмен, сиёсатчи ва дипломатга Қозоғистон банкининг икки топ-менежерини ўлдиришда айблов қўйилди.

Айни вақтда, Нурали Алиевнинг адвокатлари Раҳат Алиевнинг кўчмас мулк сотиб олишда иштирок этмаганлигини суд сўраган барча ҳужжатлар билан исботлашга ҳаракат қилмоқда.

Қозоғистон Адлия вазирлиги бошлиғи судга изоҳ беришда қийналди.

Ҳовузли қароргоҳ: Гулнора Каримованинг Британиядаги данғиллама уйи - фото

"Шахсий суд жараёни ҳақида изоҳ бериш учун уларнинг якунланишини кутиш керак. Бу жараённинг барча материалларини ўрганиш керак ва шундан кейингина профессионал ҳуқуқшунос ўз фикрини билдириши мумкин. Бу унинг фикри бўлади", - деди Марат Бекетаев журналистларга.

Давлат идорасининг процессга нисбатан позицияга эга бўлиши учун "бошқа ҳолатлар бўлиши керак".

"Тегишли сўровлар юборилиши керак ва бу ушбу давлат органининг ваколатига кириши керак", деб қўшимча қилди Адлия вазири.

Буюк Британияда 2018 йилда кучга кирган Unexplained Wealth Orders (UWO) қонуни, 50 000 фунт стерлингдан ортиқ активларга эга бўлган чет эл фуқароларига даромаднинг келиб чиқишини тушунтириб бериш талаб қилиш ҳуқуқини беради.

Чет эл фуқароларига нисбатан биринчи иш - Озарбайжон Халқаро Банкининг собиқ раҳбарининг рафиқаси Замира Гажиеванинг тергов иши бўлди. Британия ҳукумати банкир рафиқасидан 2та объект бўйича тушунтириш сўралди: 2013 йилда Лондоннинг нуфузли Найтсбридж туманида жойлашган уй 11,5 миллион фунт ва Аскот шаҳри яқинидаги ер майдони 10,5 миллион фунтга сотиб олинган.

Нурали Алиевга қарши иш иккинчи бўлди.