Собиқ бош прокурор Рашид Қодировнинг ҳашаматли уйи сотувга қўйилди

© E-auksion.uzДом экс-прокурора
Дом экс-прокурора - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон собиқ бош прокурори Рашид Қодировнинг ҳашаматли уйи сотувга қўйилди. Уйнинг бошланғич баҳоси ўн миллард етти миллон тўққиз юз қирқ минг сўм.

ТОШКЕНТ, 19 ноя — Sputnik. Ўзбекистон собиқ бош прокурори Рашид Қодировнинг Тошкент шаҳридаги М.Улуғбек туманидаги уйи сотувга қўйилди, дея ёзади ЎзА.

Мазкур мулкнинг очиқ аукцион савдосига қўйилган бошланғич баҳоси 10 007 940 000 (ўн миллард етти миллон тўққиз юз қирқ минг) сўм. Турар-жой биноси 10 та хонадан иборат.

© E-auksion.uzКухня в доме экс-генпрокурора. Особняк был выставлен на торги.
Собиқ бош прокурор Рашид Қодировнинг ҳашаматли уйи сотувга қўйилди - Sputnik Ўзбекистон
Кухня в доме экс-генпрокурора. Особняк был выставлен на торги.

Таъкидланишича, мулк собиқ прокурорнинг турмуш ўртоғи номида бўлган.

Эслатиб ўтамиз, 2000 – 2015 йиллар давомида Ўзбекистон  бош прокурори бўлган Рашид Қодиров суд ҳукми билан 10 йил озодликдан маҳрум этилган ва энг кам ойлик иш ҳақининг 500 баравари миқдорида жарима жазоси тайинланган. Қодиров пора беришга далолат қилиш, фирибгарлик, солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш, тергов қилишга ва суд ишларини ҳал этишга аралашиш, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш каби жиноятларни содир этишда айбдор деб топилган.

Янгиликлар лентаси
0