Ашраф Ғани бош вазир лавозимини тугатди

Афғонистон президенти Ашраф Ғани Абдуллоҳ Абдуллоҳ эгаллаб турган ижроия ҳукумати раҳбари лавозимини тугатди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 11 мар — Sputnik. Қайта сайланган Афғонистон президенти Ашраф Ғани Абдуллоҳ Абдуллоҳ эгаллаб турган ижроия ҳукумати раҳбари лавозимини тугатди. Бу ҳақда РИА Новости маҳаллий телеканал TOLOnews маълумотига асосланган ҳолда хабар қилди.

Бош вазир лавозими муқобили бўлган ижроия ҳукумати раҳбари лавозими 2014 йил сентябрида икки сиёсатчи ўртасида ҳокимиятни тақсимлаш битими доирасида жорий этилган эди. Ўшанда Абдуллоҳ Абдуллоҳ мамлакат президенти сайловларида Ғанига мағлуб бўлганини тан олишни истамаган эди.

Афғонистонда икки киши ўзини президент деб эълон қилди

Эслатиб ўтамиз, 9 март куни Ашраф Ғани қасамёд қабул қилди ва расман Афғонистон президенти лавозимига киришди. Сайловларда ўз мағлубиятини тан олмаган Абдуллоҳ Абдуллаҳ ҳам ўша куни давлат раҳбари сифатида инаугурация маросими ўтказди ва ўзини президент деб эълон қилди.

Афғонистонда президент сайлови

Cентябр ойининг охирида Ашраф Ғани сайловда 50,64% овоз йиғиб, ғалаба қозонган эди.

Унинг асосий рақиби бош вазир Абдуллоҳ Абдуллоҳ расмий маълумотларга кўра 39,52 фоиз овоз тўплаган, аммо сайлов натижаларидан рози бўлмаган. У овозларни қайта ҳисоблаш талаб қилди. Унинг талабига биноан овозлар қайта ҳисобланди ва яна бир бор унинг мағлуб бўлгани айтилди.