ТОШКЕНТ, 10 мар - Sputnik. Афғонистонда президентликка иккита номзод ўзларини давлат раҳбарлари сифатида эълон қилишди, дея хабар беради Tolonews.
Президент вазифасини бажараётган Ашраф Ғани сентябрь ойида иккинчи муддатга сайланди, куни кеча сайловлар натижалари тасдиқланди.
Ғанининг инаугурацияси президент саройида бўлиб ўтди.
Нохуш ҳодисалар ҳам юз берди: сайланган президент Ашраф Ғанининг тантанали равишда президент вазифасига киришаётган пайтда Кобулда бир нечта портлашлар содир бўлди. Бундан ташқари, бу ҳодиса ўша пайтда маросим бўлиб ўтаётган бўлган президентлик саройидан унчалик узоқ бўлмаган жойда содир бўлди. Шунга қарамай, Ғани маросимни давом эттиришга қарор қилди. Унда хорижий дипломатлар, жумладан, АҚШнинг махсус вакили Залмай Халилзад ва НАТО кучлари қўмондони Скот Миллер иштирок этди.
په ارګ کې د لوړې مراسمو په لړ کې د ډزو د غږ اورېدو سربېره ولسمشر غني خپلې وینا ته دوام ورکړ. pic.twitter.com/OLsY4MZxh1
— TOLOnews (@TOLOnews) March 9, 2020
Бироқ, бу унинг асосий рақибига - ҳукумат раҳбари Абдуллоҳга маъқул келмади. Кейин у ўз инаугурация маросимини тарафдорлари қуршовида ўтказишга қарор қилди. Тадбир бош вазир қароргоҳида бўлиб ўтди.
Кейинчалик қасамёд қабул қилиш вақтида уюштирилган портлашлар учун жавобгарликни ИШИД* террорчилик гуруҳи жавобгарликни ўз зиммасига олди.
Афғонистонда президент сайлови
Эслатиб ўтамиз, сентябр ойининг охирида Ашраф Ғани сайловда 50,64% овоз йиғиб, ғалаба қозонган эди. Унинг асосий рақиби бош вазир Абдуллоҳ Абдуллоҳ расмий маълумотларга кўра 39,52 фоиз овоз тўплаган ва сайлов натижаларига рози бўлмаган. У овозларни қайта ҳисоблаш талаб қилди.
Унинг талабига биноан қайта санаш ўтказилди натижада уни февраль ойи охирида яни бир бор иккинчи деб эътироф этишди.
* - Россия Федерациясида ва бир қатор бошқа мамлакатларда тақиқланган террорчилик ташкилоти.