Тошкентда фуқаро электр тармоқ устунидан ўзини ташлаб, жонига қасд қилишга уринди

Фарғоналик эркак “Қўйлиқ” бозори ҳудудидаги юқори қувватли электр тармоқ устунига чиққан ва баландликдан ўзини ташламоқчи бўлган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 10 мар — Sputnik. Тошкент ИИББ пойтахтда электр тармоқ устунидан ўзини ташлаб, жонига қасд қилишга уринган фуқаро юзасидан маълумот берди.

Хабарда ёзилишича, 4 март куни фарғоналик, муқаддам судланган 34 ёшли Д. Д. “Қўйлиқ” бозори ҳудудидаги юқори қувватли электр тармоқ устунига чиққан. Орган ходимлари ундан устундан тушишини илтимос қилганларида  эркак ўз жонига қасд қилиш нияти борлигини айтган. Бироқ Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари нохуш ҳодиса содир бўлишига йўл қўйишмаган.

Самарқандда эркак ўз жонига қасд қилди

Аниқлик киритилишича, эркак спиртли ичимлик таъсири остида бўлган.

Ҳозирги вақтда Д.Д. Тошкент вилояти клиник психиатрия шифохонасига жойлаштирилган ва у билан психологлар ишламоқдалар.

“Ҳурматли ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари! Аксарият ҳолларда бундай ниятдаги инсонларга жамият ёрдами керак, видеога тушириш ва кейинчалик уни тарқатиб, “мутахассислар” томонидан муҳокама қилинишига муҳтож эмас. Муҳокамалар одамга салбий таъсир ўтказиши мумкин”, - дея фуқароларга мурожаат қилган ИИББ.

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда ИИО ходими ва фуқаролар номаълум шахсни юқори қувватли электр тармоқ устунидан тушишини илтимос қилаётганлари акс этган видео тарқалган эди.